ТАТРА ТОҒЛАРИ

ТАТРА ТОҒЛАРИ — Карпат тоғларидаги энг баланд тоғ массиви. Чехия, Словакия ва Польша ҳудудларида жойлашган. Уз. 65 км, энг баланд жойи 2655 м (ГерлоховскиШтит тоғи). Гранит, гнейс ва оҳактошлардан тузилган. Татра тоғларида альп рельеф шакллари, мореналар, кар кўллари кенг тарқалган. Карст ғорлари (Беланская, Анабастрова б.) учрайди. Татра тоғлари ён бағирларида 1800 м баландликкача қорақайин, оққарағай, қарағай, тилоғоч ўрмонлари, ундан баландда бутазорлар, альп ва субальп ўтлоқлари бор. Татра миллий боғи, метеорологик расадхона ташкил қилинган. Туризм ривожланган. Курорт кўп, қишки спорт маркази.

Prev Article

ТАТЛАР

Next Article

ТАУНГУ