ТАУАНТИНСУЙУ (кечуа тилида — бирлашган тўрт вилоят) — инклар давлати (1438—1536). Пойтахти — Куско ш. Т. 4 қисмга бўлинган: Кольясуйу (Чилининг шим. қисми, Боливиянинг деярли барча ҳудуди ва Аргентинанинг шим. ғарбий қисми); Кондесуйу (ҳоз. Перунинг жан. ғарбий қисми); Чинчасуйу (Перу ва Эквадор ҳудудидаги Анд тоғларининг ғарбий ён бағри) ва Антисуйу (Перу ва Эквадор ҳудудидаги Анд тоғларининг шарқий ён бағри). Бундай бўлиниш инк Пачакути томонидан қилинған деган фикр мавжуд. Тауантинсуйуда жуда куп кабилалар яшаган, аҳолиси 8—15 млн. кишини ташкил этган. Расмий тили — кечуа. Давлат бошлиғи олий инка ҳисобланган. Ривоятларга кўра, lҳукмдор — Манко Капак, сўнггиси — Атауальпа бўлган. 1532—35 й. ларда Ф. Писарро ва ДАльмагро рахбарлигида испанлар Т. ни босиб олиб, унинг бой маданиятини вайрон килганлар.