ТАУБЕ

ТАУБЕ Генри (1915.30.11, Саскатун, Канада) — америкалик кимёгар. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1959). Америка фан ва санъат академияси аъзоси (1961). Станфорд унти проф. (1962 й. дан). Асосий илмий ишлари электронлар кўчиши реакциялари тадқиқотига оид. Илк бор (1940 й. охирларида) сувдаги эритмада сольватланган катион мавжудлигини (3 валентли хром иони мисолида) исботлаган. Комплекс бирикмаларнинг сувдаги эритмалари беқарорлиги билан уларнинг электрон тузилиши орасидаги боғлиқликни аниклаган (1952). Молекуляр азот рутений комплексининг сувдаги эритмаси координациясида бир молекула сувнинг ўрнини эгаллаши мумкинлигини исбот қилган (1967). Нобель мукофоти лауреати (1983).