ТАУТ (Taut) Бруно (1880.4.5, Калининград — 1938.24.12, Анкара) — немис меъмори, назариётчи. Функционализм намояндаси. «Ринг» меъморлик гуруғи раҳбари. 1900 й. бошларида Штутгартда (Т. Фишерда) ўқиган. Москва (1931— 32), Япония (1933), кейинчалик Туркияда ишлаган. Таут биринчилардан бўлиб қурилишда шиша ва бетонни қўллаган, ўқув ва турар жой мажмуаларини янги турини ишлаб чиққан [Кёльндаги «немис Веркбунди» кўргазмасидаги «Шишали павильон», 1914, сақланмаган, Берлиндаги Бриц тумани турар жой мажмуаси (1925—31) ва б. ]. Меъморликда рангларни кенг қўллашни тарғиб қилган.