ТАВФИҚ ал-ҲАКИМ

ТАВФИҚ ал-ҲАКИМ (АлҲаким Ҳусайн Тавфиқ, 1898.9.10, Искандария — 1983, Қоҳира) — араб ёзувчиси ва жамоат арбоби (Миср). Араб тили академияси (Қоҳира) аъзоси. Қоҳирадаги Олий юридик мактабни тугатган (1924). Парижда Европа халклари адабиёти ва санъатини ўрганган. 1927—34 й. ларда адлия идораларида терговчи. 1943 й. гача Маориф ва Таълим вазирликларида ишлаган. 1959—60 й. да Мисрнинг ЮНЕСКОдаги вакили. Ижоди асосан мустамлакачиликка қарши кураш, хотинқизлар озодлиги мавзуларига бағишланган. Тавфиқ ал-ҳаким алҲ. араб адабиётида ижтимоий турмушни тасвирловчи биринчи роман («Руҳнинг қайтиши», 1933) муаллифи. «Чақирилмаган меҳмон» (1918), «Янги аёл» (1924), «Найчи» (1934), «Провинция терговчисининг хотиралари» (1937), «Шаҳризода» (1934), «Пигмалион» (1942), «Қамоқхона ҳаёти» (1964), «Пармачининг тақдири» (1966) каби насрий асарлари машҳур. Адабиёт соҳасидаги Миср Давлат мукофоти лауреати (1961). Унинг «Туғён» романи (1974) ва айрим ҳикоялари ўзбек тилида нашр этилган.

Loading...