ТАВҒАЧ

ТАВҒАЧ, Табғач,. Там/ач, Табқоч, Тўба-Тоба, Туғбат — илк ўрта асрларда туркий халкдардаги тарихийэтник атама:

1) Хитой манбаларида (тўбатуғбат) деб номланиб, улар қурган хонлик Шим. Вэй сулоласи (386—534) деб аталган. Тўбалар сяябиларнинг авлоди бўлган;

2) Туркий битикларда Тавғач атамаси Тан сулоласини англатган;

3) Маҳмуд Кошғарий «Девону луғатит турк» асарида Тавғачни 20 она турк қабиласидан бири сифатида қайд этиб, Тавғач ларнинг яшаган ҳудуди Юқори Чин (Хитойнинг шим.) далиги, аммо кейинги даврда бу ҳудуд «Мочин» деб ўзгарганлигини, шунингдек, мамлакати қад. ва катта хон маъносида «Тавғач хон» дейилишини ёзган. Қорахонийлар ўзларини «Тавғач хон», «Там/ач хон» деб аташган.

Loading...