ТАХАЛЛУС (араб. — қутулиш, халос бўлиш) — бирор ижодкор (шоир, ёзувчи, олим ва шу каби) ёки сиёсий арбобиланинг ўзи учун танлаб олган иккинчи номи. Ҳар бир муаллиф Т. ни муайян мақсадларни кўзда тутган ҳолда қўллайди. Мас., омма ўртасида ўз ижодини таъкидлаб кўрсатиш, ўз исмфамилиясидан қониқмаслик, муайян хавфхатар, тахдиддан қочиш, яшириниш ва б.
Шарқ санъати ва адабиёти намояндалари, катта олимлари ўзларига турли нарсаларга, сифат ва хусусиятларга ишора тарзида (Улуғбек — Муҳаммад Тарағай, Навоий, Лутфий, Бобур, МужримОбид, Мунис, Завқий), машғулоти, касбига нисбатан (Гулханий, Чархий), туғилган ёки яшаган жойига нисбатан (Бухорий, Кошғарий, Марғиноний, Насафий, Тарозий, Хоразмий, Хўжандий, Чустий, Шоший, Югнакий, Яссавий), яшаш тарзи ёки қисматига ишора сифатида (Гадоий, Ғарибий, Узлат, Муқимий, Фурқат) ва б. омилларга караб Тахаллус олганлар ёки танлаганлар. Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам кўпчилик ижодкорлар фақат Тахаллуси билан машҳур бўлишган. Mac, Беруний — Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад, Навоий — Ғиёсиддин ўғли Алишер, Муқимий — Муҳаммад Аминхўжа ўғли, Ойбек — Мусо Тошмуҳаммад ўғли, Яшин — Комил Нуъмонов, Чустий — Набихон Хўжаев; Стендаль — Анри Мари Бейль, Жорж Санд — Аврора Дюпен ва б. Баъзи шоирлар бирдан ортиқ Тахаллус билан (Навоий — Фоний; Мужрим — Обид; Нодир — Узлат — Маҳжур; Нодира — Макнуна — Комила каби), баъзан бир неча шоир бир Тахаллус билан («Навоий» Т. ли 10 га якин шоир бўлган) ижод қилганлар.
Шарқ мумтоз адабиётининг деярли барча намояндалари, кўпчилик олимлар ва баъзи сиёсий арбоблар маълум Тахаллусга эга бўлишган. Тахаллус қўллашнинг адабиётшуносликда аҳамияти катта: баёз, девон, мажмуа каби қўлёзма манбалар матнларида қўлланган Тахаллус туфайли тегишли асарларнинг муаллифлари аникданган. Навоий Тахаллуснинг шу маънодаги аҳамиятини «Лисон уттайр» асарида қуйидагича издаутайди: Саҳна дебосию назм иншосидур, ким тахаллус нозими там/осидур. Бу ким они бирла топти имтиёз Не варақким, назм қилди avin роз. Ким бу Саъдий ё Низомийнинг дурур, Ё бу Хусравнинг, бу Жомийнинг дурур.
Ҳоз. кунда Тахаллуснинг шоир ёки ёзувчи ўз исми ва фамилиясини қўшимчасиз қўллаган кўриниши учрайди: Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳхрр, Иззат Султон, Жамол Камол, Усмон Азим ва б.