ТАХИАТОШ ГИДРОУЗЕЛИ

ТАХИАТОШ ГИДРОУЗЕЛИ — Амударёнинг қуйи қисмида қурилган гидротехника иншооти; қурилиш 1966 й. да бошланган, 1976 й. да қуриб битказилган. Тупроқли тўғон ва тўсиқли дарвозалардан иборат. Тўғоннинг умумий уз. 1650 м, эни 32 м, бал. 8 м. Дарвозали кисмининг уз. 470 м, 25 дарвозадан иборат, ҳар бир дарвозанинг уз. 16 м. Сув сатҳи тўғон тагидан ўртача 5,2 м га кўтарилади. Гидроузел дарвозалари тўлиқ очилганда ундан 10500 м3/сек сув ўтиши мўлжалланган. Икки охирги дарвоза балиқ ўтказишга мослаб қурилган. Гидроузел тўғони Амударёнинг иккала соҳилини боғлайдиган кўприк вазифасини ҳам бажаради. Автомобиллар қзтнайди. Гидроузелнинг чап ёнбошида шлюз қурилган. Унинг бўйи 65 м, эни 18 м. Т. г. барпо этилиши билан дарёнинг ўнг қирғоғидан бошланадиган Қизкетган каналига 7 дарвозали сув чиқаргичростлагич қурилди. Ҳар бир дарвозанинг уз. 10 м. Ростлагичнинг максимал сув сарфи 425 м3/сек. Тўғондан 300 м қуйидаги дарёнинг чап қирғоғидан бошланадиган Суэлли каналига сув берадиган сув узатиш канали қазилган. Гидроузел Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида қарийб 1 млн. га ерларни суғориш имкониятларини беради.

Prev Article

ТАХАЛЛУС

Next Article

ТАХИКАРДИЯ