ТАХИАТОШ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ТАХИАТОШ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИҚорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош ш. дан 4 км узоқликда, Амударёнинг чап қирғоғида қурилган. Шаҳар ва стя қурилиши 1956 й. бошланиб, стянинг 12 МВт қувватли биринчи агрегати 1961 й. 10 сент. да ишга туширилган. Шу йили стянинг ўрнатилган қувватлари 28 МВт биринчи навбати қурилиши ниҳоясига етказилган. 1964 й. да унинг 24 МВт қувватли 2навбати ишга туширилди. 1969 и. 200 МВт қувватли 3навбат, 1974 й. да 110 МВт қувватли 4навбати ишга туширилди. 1980—1985 й. ларда стянинг 1 ва 2 навбатлари демонтаж қилинди. 1990 й. да 420 МВт қувватли 5 ва 6 навбати тамомланди ва стяни кенгайтириш ишлари ниҳоясига етказилди. Стяда ўрнатилган қувватлар 730 МВт ни ташкил этади. Қувватлар 220, ПО, 35 кВ кучланишларда узатилади. Оқар сув билан таъминланган. Асосий ёқилғиси табиий газ, заҳира ёқилғиси мазут. 2003 й. да 2905 млн. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқарди. Стя Ўзбекистон Республикасининг ягона энергетика системасига уланган.

Prev Article

ТАХАЛЛУС

Next Article

ТАХМАСП I