ТАХИАТОШ

ТАХИАТОШҚорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар. 1953 й. Бош Туркман канали қурувчилари ишчи посёлкаси сифатида вужудга келган. Амударёнинг чап соҳилида, муҳим транспорт йўллари ёқасида жойлашган. Аҳолиси 50,9 минг киши (2004). Тахиатош станцияси. Нукусдан 16 км узоқликда. Шаҳарнинг шим. ва жан. қисмларида қад. суғориш каналларининг ўзанлари сакланган.

Т. Қорақалпоғистоннинг энергетика саноати маркази. Шаҳар иссиқлик электр стяси Ўрта Осиё электр системасига туташтирилган.

«Тахиатошдон» акциядорлик жамияти, махсус йўлкўприк бошқармаси, «Росэнерго» қўшма корхонаси, «Қусшьишқ» паррандачилик корхонаси, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.

Тахиатошда 10 умумий таълим мактаби (10354 ўқувчи), болалар мусиқа мактаби, 3 касбҳунар коллежи (транспорт, қурилиш ва иқтисодиёт коллежлари, 2974 ўқувчи), марказий кутубхона ва унинг 8 та филиали, 4 клуб муассасаси, маданият ва истироҳат боғи фаолият кўрсатади. 2 касалхона (220 ўрин), катталар ва болалар поликлиникалари, аёллар консультацияси, рухий касалликлар диспансери, Уруш ва меҳнат фахрийлари ва «Айдўн жол» санаторийлари мавжуд. «Халмқ дауўсў» (қорақалпоқ тилида) газ. чиқарилади. Тахиатош махсус йўлкўприк бошқармаси «Бухоро—Нукус—Қўнғирот — Бейнов» автомагистралининг Устюртдаги (Қўнғирот — Бейнов) қисмида қурилиш ишларини олиб бормоқца. Тахиатошдан Нукусга автобус қатнайди.

Loading...