ТАХИН ПАШШАЛАР

ТАХИН ПАШШАЛАР (Tachinidae) икки қанотли, қисқа мўйловли текинхўр пашшалар оиласига мансуб этномофаг ҳашаротлар. 5000 га яқин тури маълум. Танасининг уз. 3—20 мм, узун ва қаттиқтуклар билан қопланган (иккинчи «типратикан ггашша» номи ҳам шундан). Личинкаси оёқсиз, чувалчангеимон, оқиш. Ғумбаги ёпиқ, сохта пиллада жойлашган. Тахин пашшаларнинг ҳамма турлари ҳашаротларнинг (асосан ички, баъзан ташқи) паразити. Личинкаси турли тунлам қуртларида, қўнғизлари личинкаси вояга етган ҳашаротларда ва қандалалар танасида паразитлик қилади. Ҳайвон — хўжайин танасида ёки тупроқда ғумбакка айланади. Вояга етганлари ўсимлик гул шираси ва баргидаги шира билан озиқланади. Ҳаво очиқ кунлари актив. Баъзи турлари колорадо ва япон қўнғизларига, ипак қурти ҳамда б. зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида иқлимлаштирилган. Улардан Gonia cilipeda тури айниқса тажовузкор. Тахин пашшаларнинг шу тури ғўза ва кузги тунлам қуртларини 5—20%гача йўқотади.

Prev Article

ТАХИАТОШ

Next Article

ТАХМИС