ТАХМАСП I (1513.3.3, Исфаҳон ш. яқинидаги Шоҳобод қишлоғи — 1576.14.5, Қазвин) — сафавийлар сулоласидан бўлган Эрон шоҳи (1524 — 76). Исмоил I Сафавийнинг ўғли. 10 ёшлигида тахтга чиққан, ҳокимият амалда қизилбошлилар қабила сардорлари қўлида бўлган. Кейинчалик улғайгач, улар билан курашиб марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаган. Сафавийлар давлатига Ширвон (1538), Шеки (1551)ни қўшиб олган. 1544 й. Ҳумоюнга Ҳиндистон тахтини қайтиб олишида ёрдам берган, бунинг эвазига Қандаҳорни олган. Туркия билан узоқ муддатуруш олиб борган (1534—55). Айни вақтда Т. Хуросонда ўзбек хонлари билан деярли тинимсиз уруш қилган. 1565 й. там/а солиғини бекор қилган.