ТАХМОН — хона деворидаги кўрпатўшак йиғиб қўйиладиган махсус жой. Ўрта Осиё турар жой меъморлигида меҳмонхона тўрининг ўртасига (2 ёни токчали, чиннилар терилган), ётоқхонанинг 2 ёнига (ўртаси токчали, кийимлар тахланган) ишланган. Тахмоннинг эни ва бўии тахланадиган кўрпа ва сандик жойланишига мўлжалланган. Юқори қисми равоқ ва тўртбурчак шаклда қурилиб, ганчкори безак, муқарнас косачалар ва турли рангдаги ёрқин безаклар билан пардозланган.