ТАХТ

ТАХТ (форс.) — саройда ҳукмдор (шоҳ, хон, хоқон, қирол, амир ва б.) расмий қабул маросими, машварат ва турли тантаналар пайтида ўтирадиган, махсус жойга ўрнатилган, қимматбаҳо маъданлар билан зийнатланган ўриндиқ. Эски мўғул тилида Тахт ўран деб номланган ва эски ўзбек тилидаги ўрун га мое келган. Чингизийлар даврида Тахтнинг ўнг томонидан тахт вориси, ўзга хонзодалар, ҳукмдорнинг қариндошуруғи ва котиб, сўл томонидан хотун (малика), ўзга завжалар, рўпарасида эса нўёнлар ўрин эгаллаган. Амир Темур ва темурийлар замонида салтанат, ҳашамат ва улуғликнинг рамзи бўлган махсус Тахт сарой ёки боргохнинг марказига ўрнатилган. Муайян тантана, машварат ёки кенгашда қатнашувчи ҳар бир киши ўз мартабасига кура белгиланган жойни эгаллаган. Тахтнинг ўнг томонидан саййидлар, қозилар, қариндошлар, олимлар, рухрнийлар, зодагонлар, чап томонидан амирул умаро, беклар, амирлар, нўёнлар, туманбеги, мингбеги, юзбеги, ўнбеги, рўпарадаги 1қатордан девонбеги ва ўзга вазирлар, 2қатордан вилоят ҳокимлари ўрин олган. Ҳукмдор ўтирган Тахт ортининг ўнг томонида баҳодирлар, чап томонида эса енгил суворий гуруҳ қўмондони — қоровулбеги жойлашган. Тахт ўрнатилган хонага гиламлар, палослар ва кўрпачалар ёзилган.

Prev Article

ТАХМОНПЕЧ

Next Article

ТАХТА