ТАХТА

ТАХТА — турли ёғоч ғўлаларни бўйламасига тилиш йўли билан тайёрланадиган маҳсулот. Бинокорлик, мебелсозлик ва идиш (яшик) лар тайёрлашда ишлатилади. Игнабаргли дарахтлар (тилоюч, қайроғоч, терак, тол, ёнғоқ, тут, чинор ва б.) ғўлалари Тахта учун хом ашё саналади. Тахталар шаклига кўра, икки қирраси текис тилинган, икки қирраси чала арраланган ёки умуман арраланмаган, ғўланинг ёнларидан чикадиган пуштахта (горбил) каби хилларга бўлинади. Қалинлиги 8 мм дан 100 мм гача, узунлиги эса 9 м гача бўлиши мумкин. Қурилишда 30, 40, 50 мм қалинликдаги Тахталар кўп ишлатилади. Тахталар тўғри чизиқлилиги, кўзларининг борйўқлиги ва б. сифатларига кура 6 хилга булинади. Тахтада ишлатиладиган ёғоч ғўлалар шпал деб аталади. Шпалларнинг қалинлиги 13—17 см, узунлиги эса 2,5— 2,7 м ни ташкил этади. Шпалнинг тўрт томони тилинган бўлса — қирқилган, икки томони (пасти ва усти) арраланиб, қолган икки томони шундай қолдирилса — ёнбош шпаллар деб аталади.

Prev Article

ТАХТ