ТАХТИ САНГИН

ТАХТИ САНГИН — Тожикистоннинг Қубодиён туманидаги қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 3-а. — мил. 3-а.). Амударёнинг ўнг қирғоғида, Вахш ва Панж дарёлари қўшилган ерда, тор водийда жойлашган. Бу водий ғарбдан ТахтиҚубод тоғи, шаркдан Вахш дарёси билан чегараланган, 2 қатор тош девор (оралиқ масофа — 2 км) билан мухрфазаланган. Девор оралиғида турли иншоотлар қурилган. Марказда қалъаҳисор (275 — 165 м.), атрофи тош девор билан ўралган. Девор қалинлиги 2 м, бал. 8 м, миноралари бўлган, атрофига хандақ қазилган. Оке дарёси маъбудига аталган йирик ибодатхона мажмуаси (51×51 м) очилган. У 4 устунли зал (меҳмонхона) дан (12×12 м) иборат бўлиб, атрофи 2 қаторли йўлак билан ўралган. Ибодатхона деворининг қалинлиги 3 м, йирик хом ғиштдан (50^50×14 см) қурилган. Т. Сдан эллин маданиятига мансуб кўплаб ҳайкалтарошлик намуналари, фил суягидан ясалган буюмлар, ханжар—акинаклар, қимматбаҳо ғилофлар, юзлаб ЮнонБақтрия, Кушон, парфян ва ҳинд тангалари, 3000 га яқин темир ва 50 жез пайкон топилган.

Next Article

ТАЦИТ