ТАЯНЧ ЮЛДУЗ

ТАЯНЧ ЮЛДУЗ — координаталари аниқланиши керак бўлган осмон объектлари (майда сайёра, кометалар, Ер сунъий йўлдошлари) атрофида танлаб олинган ва координаталари маълум бўлган юлдуз. Космик навигация масалаларини ҳал қилишда (астрономик усул) мўлжал вазифасини бажаради. Қуёш, сайёралар ва энг ёруғ юлдузлар Т. ю. бўла олади. Mac, энг қулай Таянч юлдуз осмоннинг жанубий ярим шаридаги Канопус юлдузидир; у эклиптика текислигига перпендикуляр бўлган чизиқ яқинида жойлашган.

Loading...