ТАЙБЭЙ

ТАЙБЭЙ — Хитойдаги шаҳар. Тайвань о. нинг шим. қисмида. Тайвань провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,64 млн. киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Халқаро аҳамиятга эга 2 та аэропорти бор. Т. Цзилун аванпорти билан биргаликда ягона саноат комплексини ташкил этади. Тайбэй — оролнинг энг катта шаҳри ва йирик саноат маркази. Машинасозлик (кемасозлик, радиоэлектроника), металлургия, кимё, цемент, ёғочсозлик, қоғоз, енгил ва озиқовқат саноатлари корхоналари мавжуд. ХваКанг, миллий сарой музейлари, Чан Кайши мемориали бор.

Loading...