ТАЙГА

ТАЙГА — мўътадил минтақанинг игна баргли дарахтлардан иборат ўрмонлари. Евросиё, Шим. Америкада катта майдонларни эгаллаган. Тайгада дарахт турлари кўп эмас, ўрмон манзараси деярли бир хил. Тўшама ўсимликлари кам. Ер юзаси яшил йўсинлар билан қопланган. Тупроғи кулранг. Тайга дарахт турларига қараб, ёруғ Тайга ўрмонлари ва қоронғи Тайга ўрмонларига бўлинади. Ёруғ Тайга ўрмонларида қарағай, тилоғоч, қоронғи Тайгада қора қарағай, оқ қарағай, кедр усади. Қиши қаттиқ совуқ, ёзда тра 10—20° атрофида бўлади, ёғин миқдори 300—600 мм, ботқоқликлар бор. Т. бошқа маъноларда ҳам қўлланилади: Шарқий Сибирда бепоён кимсасиз қалин ўрмонлар, Олтойда ўрмон билан қопланган тоғлар, Тувада яланғоч тоғ, Монголияда ҳайвонлар кўп бўлган қалин ўрмонлар тушунилади.

Loading...