ТАЙМИР

ТАЙМИР — Кара денгизидаги орол, Таймир я. о. нинг қирғоғи ёнида (РФ Красноярск ўлкаси). Уз. 37 км, ўртача эни 18,5 км. Майд. 350 км2. Энг баланд жойи 235 м (Негри тоғи). Асосан, усти тўртламчи давр ётқизиқлари билан крпланган қумтош ва сланецлардан тузилган. Тундра ўсимликлари ўсади.

Loading...