Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ТАЪЗИЯ

ТАЪЗИЯ (араб. — юпатиш, ҳамдардлик билдириш) — азадор кишига тасалли бериш, аҳвол сўраш одати. Таъзияда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига қариндошлари, дўстёрлари, қўшнилари, ҳамкасблари томонидан ҳамдардлик билдирилади. Исломда Таъзия билдириш савоб ишлардан ҳисобланади. Вафот этган биродарга энг керакли ва фойдали нарса уни дуо қилишдир. Жаноза ва Таъзиядан мақсад айнан шундай дуодир. Таъзиянинг муддати ва адади 3 кун ичида бир бор Т. билдириш, мабодо бунинг иложи булмаса, сўнг билдирса ҳам бўлади. Кимсанинг вафоти ҳақидаги ёзма хабар — таъзиянома (некролог), мотам маросими ўтказилаётган хонадон — таъзияхона, мотам тутган, азадор киши — таъзиячи дейилади (яна қ. Аза, Мотам маросимлари).

Prev Article

ТАЪБИРНОМА

Next Article

ТАЪЛИМ