ТАЗМИН

ТАЗМИН (араб. — шеърдан бир парча олиш, кўчириш) — поэтик санъат тури. Шоир фикр ва ҳистуйғусини тасдиқлаш, исботлаш ёки давом эттириш учун бирор кимса ижодидан шоҳбайт — афоризм даражасига кўтарилган машҳур мисрани ўз шеърида келтириши. Тазмин мисра газалнинг 1мисраси ёки матлаи сифатида келади. Эпиграфтезис сифатида келтирилган шу мисра ёки байт Т. чи шоир яратаётган мисра ва байтлар учун қолип, моя ролини ўтайди. Тазмин мисра фикрни тасдикдаш билан бирга уни мантикий давом эттириш имконини яратади, кўпчиликка маълум ва машҳур Тазминнинг муаллифи атайлаб эслатилмайди, акс ҳолда муаллифга ишора қилинади. Тазмин бир неча хил: миеранинг ярми, тўлиқ сатр, икки, уч, олти байти Тазмин қилиниши мумкин. Баъзан шоир Тазминни ўз ижодидан олиш ҳоллари ҳам учрайди. Mac, Бобур ўзининг: Гар васл муяссар ўлмаса нетгаймен, Бошимни олиб қай сориға кетгаймен? байтини «Жамолинг васфини», «Васфингни неча улусдин эшитгаймен», «Ишқинг йўлида…» шеърларида Тазмин қилган.

Ад.: Орзибеков Р., Ўзбек лирик поэзиясида ғазал ва мусаммат, Тазмин, 1977.

Loading...