ТБИЛИСИ

ТБИЛИСИ (1936 й. гача русча транскрипциясида — Тифлис) — Грузия пойтахти. Йирик индустриал, илмий ва маданий марказлардан бири, транспорт тугуни. Тбилиси сойлигида, Кура дарёсининг ҳар иккала соҳилида, 406 — 522 м баландликда жойлашган. Янв. нинг ўртача траси 0,5°, июлники 24,2°. Йиллик ёғин 510 мм. Майд. 348,6 км2. Аҳолиси 1280 минг киши |(2002 й. ; шаҳар маъмуриятига қарашли аҳоли пунктлари билан бирга — 1,5 млн. кишига яқин)]. Т. 8 туманга бўлинган.

Тбилиси сўзи илиқ сувли булоклар номи (грузинча «тбили» — илиқ)дан олинган. Тбилиси шаҳарқалъа сифатида илк бор йилномаларда 4-а. дан тилга олинади. Подшо Вахтанг I Горгасал даври (452—502)да Т. Шарқий Грузиянинг энг йирик иқтисодий марказларидан бирига айланган. Вахтанг I нинг ўғли Дачи шаҳар деворларини қуришни тугатиб (6-а. боши), пойтахтни Мцхетадан Тбилисига кўчирди ва уни Шарқий Грузия давлати бўлмиш Картлининг пойтахтига айлантирди. 7—11-а. ларда Тбилиси араблар, хазарлар, форелар, турксалжўқлар ҳужумига дучор бўлган, 8-а. 30й. ларидан араб амирлигининг қароргоҳи. Грузияда Давид Бинокор подшолиги даврида Тбилиси озод қилиниб (1122), бирлашган грузин давлатининг пойтахтига айлантирилган. 12 — 13-а. ларда Т. Яқин Шарқнинг энг йирик савдоҳунармандчилик ва маданий марказларидан бири. 13—18-а. ларда Тбилиси турли давлатлар таркибида бўлиб келди. 1801 й. Шарқий Грузия Россия империясига қўшиб олингач, Т. Грузия губернясининг маъмурий маркази ва Кавказдаги рус қўшинлари бош қўмондонининг, 1845 й. дан эса Россия подшосининг Кавказдаги ноиби қароргоҳи бўлиб қолди. 19-а. нинг 2ярмидан Закавказьеда т. й. қурилиши бошланиши билан Тбилисида саноат корхоналари қурилиши тезлашди. Кўнтери здлари, тамаки фкалари бунёд этилди. Бош т. й. устахонаси Тбилиси даги энг катта корхона эди. 1921 й. дан Тбилиси узилкесил Грузиянинг пойтахти бўлиб қолди.

Тбилисининг етакчи саноат тармоклари — машинасозлик (станоклар, электровозлар, приборлар, қишлоқ хўжалиги. машиналари, электр техника буюмлари, авиация саноати маҳсулотлари ва б. ишлаб чиқариш.), металлсозлик, енгил (тўқимачилик, кўнпойабзал, галантерия, тикувчилик ва б. корхоналар), озиқ-овқат (шу жумладан, виноконьяк, шампан виноси тайёрлаш, мевасабзавот консервалари, тамакичилик, ёгмой, нон здлари ва б.), ёғочсозлик, шиша ва чиннифаянс, кимё ва кимёфармаиевтика, полифафия саноатлари. Қурилиш материаллари ҳам ишлаб чикарилади. Тбилисида термал сувлардан иссиқхоналарни иситишда фойдаланилади.

Тбилиси — транспорт йўлларининг йирик тугуни, Ҳарбий Грузия йўлининг охирги пункти. Авиалиниялар оркали МДҲнинг деярли барча йирик марказлари билан боғланган. Ички транспорт ривожланган — автобус (1933 й. дан), трамвай, троллейбус (1937 й. дан) катнайди, 1966 й. дан метрополитен ишга туширилган. Дам олувчи ва сайёҳларни ташувчй*’ канат йўллари бор. Бу транспорт йўллари шаҳарнинг марказий кўчаларини тоғли қисми билан боғлайди.

Т. Кура дарёси ва унинг террасалари бўйлаб 30 км га чўзилган. Шаҳарнинг жан. шарқида тор кўчалар, ўрта асрларда қурилган 2—3 қаватли ғиштин уйлари бўлган эски шаҳар жойлашган. Эски шаҳарда Нариқалъа харобалари (қадимги кисми 4-а., кейингиси 16—17-а. лар), тошдан қурилган Анчисхати (6—17-а. лар) черкови ва Метехи (1278—93) черкови, Сиони кафедрали собори (6—7-а. лар), Ростом подшосининг ҳаммомлари (17-а.) сакланган. Грузия ФА, 11 олий ўқув юрти (шу жумладан, 3 унт, консерватория), 14 театр (шу жумладан, опера ва балет театри), 20 дан ортиқ музей (шу жумладан, С. Жанашиа номидаги Грузия музейи, Грузия санъати музейи, Грузия картиналар галереяси, Грузия адабиёти музейи), Ботаника боғи, Давлат кутубхонаси, юздан ортиқ жамоат кутубхонаси, йирик нашриётлар бор. Тбилиси — Закавказьеда туризмнинг йирик марказларидан. Шаҳарнинг жан. шарқий қисмида Тбилиси бальнеологик курорти жойлашган.

Тбилисида машҳур грузин ёзувчилари, рассомлари, композиторлари, жамоат арбоблари (Александр ва Илья Чавчавадзелар, Н. Бараташвили, Акакий ва Георгий Церетели, Н. Николадзе, Нино Пиросманишвили, 3. Палиашвили ва б.) ҳамда арман ва озарбайжон маданияти вакиллари (X. Абовян, Г. Сундукян, О. Туманян, М. Ахундов, М. Шафи ва б.) яшаб ижод килганлар. А. Грибоедов (Мтацминда тогдаги пантеонда дафн қилинган). А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, Л. Н. Толстой, М. Горькийларнинг номлари Тбилиси билан боғлиқ.

Loading...