ТЕАТР МУСИҚАСИ

ТЕАТР МУСИҚАСИ — 1) кенг маънода — барча мусиқали (опера, балет, оперетта, мусикали драма, мусикали комедия, водевиль, мюзикл ва б.) ҳамда драматик спектакллар учун ёзилган мусиқа;

2) тор маънода — драматик театр спектакл (драма, комедия, трагедия)лари мусиқаси. Одатда, вокал, чолғу, хор ва оркестр мусиқий лавҳаларидан иборат.

Мусиқа катта ўрин эгаллаган драма санъати шакллари қадимдан маълум. Ўзбекистонда қизиқчимасхарабоз ва қўғирчоқбоз томошалари ва б. мусиқа билан ижро этилган. Композиторлик санъати ривожи натижасида Театр мусиқаси янги поғонага кўтарилди, эркин алмашинувчи мусиқий лавҳалар ўрнига муайян спектаклларга махсус мусиқа асарлари ёзила бошланди (В. А. Моцарт, Й. Гайдн, Л. Бетховен, кейинчалик Ф. Мендельсон, Р. Шуман, М. Глинка, Г. Берлиоз, Э. Григ, Ж. Визе ва б.). 20-а. да театр спектаклларидаги мусиқанинг мавқеи янада кучайди, баъзи мусиқа (кантата, оратория каби) жанрларининг саҳнавий турлари юзага келди (К. Орф, И. Стравинский, А. Онеггер ва б.), янги синтетик жанрлар пайдо бўлди (И. Стравинскийнинг «Шоҳ Эдип», «Аскар тарихи» ва б.). Т. м. саҳна рақс ҳаракатларини ифодаловчи, драматик ҳолатларга изоҳ берувчи, рамзий ёки мажозий маънога эга лавҳалар, шунингдек, қаҳрамонларнинг ички ҳистуйғуларини баён этувчи эпизодлардан иборат бўлади. Айни пайтда, у асар саҳналарини ўзаро боғлаб, драматургик вазифаларни ҳам бажаради. Ўзбекистонда Ҳамза, Хуршид, Ғ. Зафарий ва б. драматурглар ўз спектаклларида ўзбек мусиқа меросидан кенг фойдаланишган; илк профессионал (махсус яратилган) Театр мусиқаси намуналари 1940 й. лар охири — 60й. ларда пайдо бўлган («Алишер Навоий», М. Бурҳонов 1948; «Йўлчи юлдуз», И. Акбаров, 1957; «Ҳамза», 1960, «Мирзо Улуғбек», 1964, М. Левиев ва б.). Кейинчалик, А. Малахов («Варшава куйи», «Севги учун 10 кечакундуз», 1968), Ф. ЯновЯновский («Изтироб ва умид кунлари», 1974), А. Берлин («Отелло», 1972), 1980—2000й. ларда А. Эргашев («Уфқ», 1995, «Ўтган кунлар жангномаси», 2003), А. ИкромовҚирол Лир», 1998), Д. ЯновЯновский («Маликаи Турандот», 2000, «Резина сотувчилар», 2004), А. ким («Исо ва Яхуда», 2002) ва б. композиторлар Театр мусиқаси соҳасида ижодий муваффакиятларга эришган.

Ад.: Мирҳайдарова 3., Музўка в драматическом театре, Театр мусиқаси, 1986.

Закия Мирҳайдарова.