ТЕАТР

«ТЕАТР» — ойлик, адабийбадиий, ахборотреклама журнали. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 й. 26 март фармонининг 5бандига асосан 1999 й. ташкил бўлган, март ойида журналнинг 1—2-қўшма сони нашрдан чикарилган. Журнадда ўзбек театр санъати тарихи, театр санъати дарғаларининг ижоди, драматургия, режиссура муаммолари, севимли санъаткорлар ҳаёти ва ижоди, сахна орти заҳматкашлари ижоди, вилоятлар саҳналарида намойиш этилаётган спектаклларга тақриз мақолалар, баҳс ва мунозаралар кенг ёритилади.