ТЕБИНБУЛОҚ ТЕМИР КОНИ

ТЕБИНБУЛОҚ ТЕМИР КОНИҚорақалпоғистон Республикасининг Султон Увайс тоғларида, НукусТўрткўл т. й. дан 5—7 км масофада жойлашган. Кон 1937 й. топилган. Урусой синиғида қуйи девон даврига мансуб кремнийкарбонатлитерриген ва вулканогентерриген жинслар орасида жойлашган куйи карбоннинг пироксенитгабброли интрузив мажмуаси билан боғлиқ. Темир рудаси таркиби бўйича Уралдаги Кочканар конига ўхшаш, унда темир 16,2%, титан оксиди — 2,0%, ванадий оксиди — 0,15%; фарқи титан оксиди 1,5 баробар юқорилигидир. Асосий минерали — титанмагнетит, у ильменитнинг юпқа пластинкасимон ўсимталарини қамровчи магнетитдан иборат. Рудалар зич холдор ёки массив кўринишда, асосан, ўзгарувчан пироксенитлар билан боғлиқ. Таркибида гематит ҳам учрайди. Руда ва рудасиз пироксенитлар таркибида пиритхалькопирит минераллашуви билан олтин, соф платина, олтин теллуридлари ва платина арсенидлари учрайди. Генезиси бўйича кон якунланган магматикруда таналари жойлашган интрузив жинсларнинг астасекин совиб бориш жараёнлари билан боглик. Тебинбулоқ темир конида бир неча ўн руда таналари аникланган. Уларнинг энг йириклари коннинг ғарбий ва шарқий участкаларида бўлиб, уз. 2400 м, қалинлиги 100—400 м, тарқалиш чуқ. 500 м га етади. Тебинбулоқ темир конининг ресурслари бир неча млрд. тоннани ташкил этади.