ТЕГИРМОН

ТЕГИРМОН — 1) ун тегирмони — донни янчиб унга айлантирадиган қурилма, иншоот. Ибтидоий жамоа давридаёқ пайдо бўлган. Дастлаб, дондун тошлар билан қўлда янчилган. Кейинчалик оқар сув ва шамол кучи билан ишлайдиган Тегирмонлар қурилган. Ўзбекистон ҳудудида асосан сув тегирмонидан фойдаланилган. Сув тегирмони дўла, коса, шақилдоқ, тош, гупчак, паррак, ёғоч, хомма ва б. қисмлардан иборат. Новдан тушаётган сув парракка урилиб, тегирмон тошини ҳаракатга келтиради. Тегирмон тошга тегиб турадиган ёғоч эса косани тебратади. Дўладан тушаётган дон косанинг тебраниши натижасида тегирмонтош чуқурчасига тушади. Тош айланиб донни эзади, унга айлантириб, хоммага тўплайди. Хомма унга тўлганда тегирмончи Тегирмонни тўхтатиб, унни бўшатиб олади. Қадимда Ўрта Осиёда улов қўшиб ишлатиладиган Тегирмон ва қўл Т. ларидан ҳам кенг фойдаланилган. Сув ва шамол Тегирмон лари ҳозир ҳам айрим жойларда сақланиб қолган. Ўзбекистон ҳудудида шамол Тегирмон йўқ.

Буғ машинаси ихтиро қилинганидан сўнг Тегирмон анча такомиллашди. 19-а. бошида буғ двигателли Тегирмонлар пайдо бўлди. Ҳозир асосан электр Т. лар кенг ишлатилади. Буларда асосий жараёнлар автоматлаштирилган. Жараёнлар диспетчерлик пунктида туриб бошқарилади. Бунда ун пневматик қурилмалар воситасида қабул қилинади. Дон навлари бўйича элеваторда сакланади. Донни Тегирмонга солишдан олдин тозалаш бўлимида тозаланади, ювиш машиналарида туклари ажратилади, донга ишлов берилиб, кондицияланади ва алохида тайёрланган дон аралаштирилади. Тозаланган ва аралаштирилган дон ун тортиш бўлимида унга айланади, тайёр ун жўнатиш бўлимида машина билан қопларга солинади ва тортилади. Истеъмолчиларга ун махсус машиналарда етказиб берилади. Ун комбинатларидаги ишлаб чиқариш. жараёнларида 30 га яқин машина ва жиҳозлар қатнашади;

2) турли қаттиқ материаллар (тош, мармар, руда ва б.) ни майдалаш учун мўлжалланган машина, қурилма. Материалларни жуда майда (5 мм дан кичик) заррачаларга айлантириши билан майдалагичдан фарқ қилади. Иш органининг шакли, тури ва тезлигига қараб беш гуруҳга бўлинади: барабанли (секин ишлайдиган шарли, стерженли ва б.), роликли (валикли, югурдакли, ҳалқали, фрикционшарли, ўртача тезликда ишлайдиган), болғали (тез ишлайдиган), тебранувчи корпусли титрама (тез ишлайдиган), оқимли (тез ишлайдиган), бармокли ва б. Барабанли Тегирмон фойдали қазилмаларни бойитишда, цемент ишлаб чиқариш. да, кумирни кукунлашда, кимё ва металлургия саноатида кенг ишлатилади. Бунда цилиндрик ёки цилиндрикконус барабан айланганда майдалайдиган жисмлар (чўян ёки пўлат шарлар, цилиндрчалар, думалок, стерженлар ва б.) эркин ҳаракатланиб, марказдан қочма куч таъсирида материални зарб билан уриб, эзиб ва сидириб майдалайди. Роликли Тегирмон юмшоқ ва ўртача каттиклигидаги материаллар (кумир, цемент, хом ашёси, фосфорит, графит, тальк ва б.)ни курукдайин майдалашда ишлатилади. Унинг иши эзиб майдалашга асосланган. У герметик корпус ва унда горизонтал айланувчи майдалайдиган ҳалқадан иборат; ҳалқага иккита ролик пружина билан сиқилади. Материал майдалайдиган ҳалқага келади ва айланиш давомида роликлар материални эзиб майдалайди. Болтали Тегирмон юмшоқ кумир, сланец, торфдан чангсимон ёкилғилар тайёрлашда ишлатилади. Тегирмон кожухида болғалари шарнирли ёки бикр махкамланган ротор айланади. Материал роторга узатилиб, болганинг зарби билан майдаланади. Тегирмонга узатилаётган иссиқ ҳаво материални майдаланиш вактида қуритади. Тайёр материал ҳаво оқимида ўчоққа узатилади.

Титрама (вибрацион) Тегирмон ўртача қаттиқликдаги материалларни 2 мм дан 0,06 мм гача ва ундан ҳам майда қилиб майдалашда ишлатилади. Механик вибратор (айланувчи мувозанатлашмаган юк — дебаланс) таъсирида барабан кичик радиусда тез (минутига 3000 мартагача) доиравий тебранади. Барабанга юкланган материал шарларга тез-тез урилиши натижасида майдаланади. О қимли Тегирмон материалларни жуда майда заррача (0,001—0,05 мм) тарзида туйиш учун ишлатилади. Бунда майдаланадиган материал бир ўкда қарамақарши жойлашган эжекторларга узатилади ва улардан чиқадиган сиқилган ҳаво, ўта қиздирилган буғ ёки иссиқ газлар ёрдамида катта тезлик (500 м/сек) билан. майдалаш камерасига келади. Қарамақарши учаётган материал зарралари бир-бирига урилиб, мадаланади; майдаланган материал камерадан классификаторга узатилади.

Материалларни юқори частотали, электр импульсли ток^билан майдалайдиган электрофизика усуллари ва б. усуллар ҳам бор.

Loading...