ТЭГУ

ТЭГУ — Жан. Кореядаги шаҳар, мамлакатнинг жан. шарқий қисмида. КёнсанПукто провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,4 млн. киши (1996). Транспорт йўллари тугуни. Енгил ва озиқ-овқат саноатларининг йирик маркази: ипак ва ип газлама, кўнтери, қоғоз, тамаки, шоли оқлаш, ун тортиш корхоналари бор. Резина буюмлар ишлаб чиқарилади. Машинасозлик (жумладан, станоклар, қишлоқ хўжалиги., транспорт, тўқимачилик, полиграфия саноатлари учун жиҳозлар ишлаб чиқариш.), рангли металлургия, ҳарбий, кимё саноати корхоналари мавжуд. Тэгу яқинидан тошкўмир ва мис қазиб олинади. Ўрта асрларда қурилган сарой ва ибодатхоналар харобалари, боғлар сакланган.

Loading...