ТЕКИС БОСМА — матн ва тасвирларни матбаа усулида кўпайтиришнинг асосий турларидан бири. Бунда босма қолипнинг босма элементларига қуюқ бўёқ суркалади, оралиқ (пробел) элементларига эса сув берилади. Бунга эришиш учун қолип сиртига кимёвий ишлов берилади. Текис босма крлипининг босма ва оралиқ элементлари амалда бир текисликда ётади. Босиш жараёнида қолип навбатманавбат сув билан ҳўлланади ва бўёкда думалатилади, сўнгра қолипдан қогоз (ёки бошқа материал) га босим остида нусха кўчирилади. Текис босманинг махсус тури фототипия ҳисобланади. Текис босманинг эски усули — литография ўрнини ҳозир офсет босма усули эгаллаган.