ТЕКИС ЎЗГАРУВЧАН ҲАРАКАТ — ҳаракат давомида тезланишнинг сон қиймати ўзгармасдан қоладиган ҳаракат. Бунда ҳаракат тезлиги ихтиёрий танлаб олинган тенг вақтлар орали гида бир хил миқдорда ўзгариб боради. Агар тезлик сон қиймати жиҳатидан вақт ўтиши билан ортиб борса, бундай ҳаракат текис тезланувчан ҳаракат; камайиб борса, текис секинланувчан ҳаракат деб аталади