ТЕКИСЛИК

ТЕКИСЛИК — геометриянпнт асосий тушунчаларидан бири. Геометрияда Текислик, одатда, таърифланмайдиган (яъни нуқта, тўғри чизиқ каби) бошланғич тушунча ҳисобланиб, унинг хусусиятлари билвосита геометрия аксиомалари билан ифодаланади. Mac, икки нуқтаси бирор текисликда ётган тўғри чизиқнинг ўзи ҳам шу текисликда ётади; бир тўғри чизиқда ётмаган учта нуқта орқали битта текислик ўтади; фазода берилган икки нуқтадан тенг узокликда турган нуқталар тўплами Текислик бўлади.

Охирги аксиома масофа тушунчасига асосланган бўлиб, Н. И. Лобачевский уни Текисликнинг таърифи сифатида қабул қилган. Г. В. Лейбниц Т. ни иккита конгруэнт ажратиш мумкин бўлган сирт деб таърифлаган. Аммо бу хосса Текисликни тўла аниқламайди, чунки ясовчиси синусоида ёки аррасимон мунтазам чексиз синиқ чизиқ бўлган цилиндрик сирт ҳам шундай конгруэнт қисмларга бўлинади.

Prev Article

ТЕКИС БОСМА

Next Article

ТЕКС