ТЕКТОНИК БУКИЛМАЛАР — Ер пўстининг тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган чизиқ шаклидаги ҳар қандай пасайиши ёки букилишининг умумий номи. Тектоник букилмалар Ер пусти эволюциясининг турли даврларида ҳар хил кучлар таъсири остида пайдо бўладиган кўпгина турлитуманлик билан тавсифланади. Улар, одатда, ўзлари билан бир вақтда пайдо бўлган тектоник кўтарилмалар билан боғлиқ бўлади. Тектоник букилмалар орасида шартли равишда бир неча гуруҳлар ажратилиши мумкин: геосин клиналли Тектоник букилмалар — чуқур букилишнинг тор зоналари бўлиб, чўкинди ва вулканоген жинсларнинг калин катлами билан тўлган ва кейинчалик бурмаланишга учраган (қ. Геосинклиналь); улар, одатда, Ер пўстининг кучли чўзилиши шароитида вужудга келади. Узун новсимон геосинклиналь букилмалар баъзан тектоник троглар деб аталади (Н. С. Шатский, 1946). Одатда, уларнинг ўрнида бурмаланиш жараёнида йирик синклинорийлар шаклланади. Бурмаланган областларнинг ички (эвгеосинклиналь) зонасида жойлашган геосинклиналь Тектоник букилмалар океан ости Ер пусти типида ривожланган (мас., Уралдаги Магнитогорск, Тагиль букилмалари); бурмаланган областларнинг ташки (миогеосинклиналь) зонасида жойлашган геосинклиналь Тектоник букилмалар континентал (қурукдик) Ер пўстининг тагига жойлашади. Чекка ёки олд Тектоник букилмалар тоғлар занжирининг ўсиш олди томондан сиқилиш шароитида платформалар четида тоғ ҳосил бўлиш ва бурмаланиш эпохасида вужудга келади (мас., Уралолди, Алўюлди, Месопотамия ва б.) ва уларнинг емирилиш маҳсулоти, асосан, моласслар билан тулдирилади; уларнинг букилиши маълум миқдорда ёндош бурмали тоғларнинг кўтарилишини таъминлайди. Геосинклиналь ривожланишининг ороген этапида бурмаланган областларнинг орқа қисмида тоғлараро букилма ҳосил бўлади, улар кўтарилмалар (тоғ тизмалари) оралиғидаги тектоник депрессиялардан иборат ва чекка Тектоник букилмалар сингари моласслар билан тўлган. Платформа ички Тектоник букилмалар ҳам мавжуд бўлиб, булар орасида рифтли букилмалар қад. авлокогенлар каби алоҳида ўрин эгаллайди. Эпиплатформали орогенез жараёнида моласс ётқизиклари билан тўлдирилган, лекин вулканизм ҳодисасисиз тоғ олди Тектоник букилмалар вужудга келади. Тектоник букилмалар олдинги букилмалар ўрнида катта танаффуссиз вақт давомида пайдо бўлган ва анча қад. структураларда узоқ танаффусдан кейин вужудга келган, номувофиқ ҳолда ётган қопламали букилмаларга бўлинади. Тектоник букилмалар қия синклиналь, синклинорий, грабенлар шаклида бўлади; баъзи ҳолларда Тектоник букилмаларнинг чўкинди жинслари тектоник қоплам кўринишида четга сиқиб чиқарилади.