ТЕКУЧЕВ Алексей Никитич (1900, Юқорикурмаярск — 1978) — физик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950); физикамат, фанлари дри (1945). Москва унтини тугатган (1930). 1930 й. дан бошлаб Самарканд Педагогика академиясида, Ўз ДУ да (1945—56), Рязань давлат педагогика интида ишлаган. Илмий ишлари, асосан, гелиотехника масалаларига бағишланган. У металл плёнкаларнинг оптик хоссаларини ўрганиб, бу плёнкаларнинг ёруғликни акс эттириш ва ютиш коэффициентини аниклаш усулларини ишлаб чиқишга муваффақ бўлган, сиртларнинг нур ютиш ва кайтариш коэффициентларини аниқлаган.