ТЕЛЕФОН ТАРМОҚЛАРИ — телефон алоқа ўрнатиш учун мўлжалланган техник иншоотлар ва жиҳозлар мажмуи. Унга алоқа узели, телефон стялари, алоқа линиялари ва абонент қурилмалари киради. Телефон тармоқлари маҳаллий (қишлоқ ва шаҳар тармоқлари), ҳудудий, шаҳарлараро ва халқаро хилларга бўлинади. Қишлоқ Телефон тармоқларида охирги телефон стялари ўзаро узел стяси орқали, узел стялари эса марказий стя орқали уланади, марказий стя шаҳарлараро автоматик телефон стяга уланади. Шаҳар Телефон тармоқлари туманлаштирилмаган (агар шаҳарда битта стя бўлса) ва туманлаштирилган (бир неча стя бўлса) бўлади. Ш аҳарл араро Телефон тармоқлари шаҳарлараро автомат телефон стялари (ШАТС), автомат коммутация узеллари (АКУ), уларни ўзаро бириктирувчи алоқа линиялари тўпламидан иборат. АКУ шаҳарлараро каналларни транзит (тўғридантўғри) улайди. Халқаро Телефон тармоқлари халқарор ШАТС, автомат транзит узеллари ва алоқа ҳамда қитъалараро линияларидан иборат. Телефон тармоқлари телефон стялари ва узеллари иши автоматлаштирилган, автомат телефон стя ва АКУ лар татбиқ этилган. Ўзбекистонда Телефон тармоқлари фаолияти «Ўзбектелеком» АК томонидан тартибга солиб турилади.