ТЕЛЕФОН

ТЕЛЕФОН (теле… ва фон) — 1) электр сигналларини товуш сигналларига айлантириб берадиган электракустик асбоб. Электромагнитли, электродинамик ва пьезоэлектр хилларга булинади. Электромагнитли Телефон энг кенг таркалган. Унинг асосий элементлари доимий магнит, чулғамли қутблар ва мембранадан иборат. Абонент «телефон килганида» Т. сигналининг ўзгарувчан электр токи таъсирида мембрана тебраниб, товуш ҳосил қилади. Телефон телефон аппарати, турли радиотехника асбоблари ва б. курилмаларда ишлатилади; 2) телефон аппаратининг қисқа номи; 3) телефон алоқаннт қисқа номи.

Loading...