ТЕЛЕГРАФ ТАРМОҒИ

ТЕЛЕГРАФ ТАРМОҒИ — охирги (абонент) пунктлардаги телеграф қурилмалари (телеграф аппаратлари), телеграф стялари ҳамда бу пунктлар ва стяларни бирлаштирувчи телеграф алоқа каналлари мажмуи. Телеграф тармоғи каналлари бўйича телеграф алоқа амалга оширилади. Телеграф тармоғининг ички (бир мамлакат ҳудудида) ва халқаро (телекс); коммутацияланувчи (қ. Коммутация) ва коммутацияланмайдиган (доимий бириктирилган); умумий фойдаланилган (у бўйича телеграммалар узатилади); абонент телеграфлаш; идорага тегишли (мас., т. й. транспорти, фукаро авиацияси ва б.); факсимил алока (фототелеграф) турлари бор. Т. е. магистрал тармоқлар (мамлакатлар, ўлкалар ва вилоятлараро алоқа узеллари), ҳудудий ёки вилоятлараро (вилоятлар ёки туманлар алоқа узеллари орасидаги) ва маҳаллий (охирги пунктлар орасидаги) тармокларга бўлинади. Ҳар қайси ҳудудда бош (асосий) узел, вилоят ва туман алока узеллари бўлади. Телеграф тармоғи мамлакат ягона автоматлаштирилган алоқа тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.

Loading...