ТЕЛЕГРАФ (теле… ва… граф) — 1) телеграф алоқанпт қисқартирилган номи;
2) телеграммаларни узатиш, қабул қилиш ва эгасига етказиб бериш билан шуғулланадиган ихтисослаштирилган алоқа корхонаси. Унда телеграф аппарати, телеграф коммутатори, факсимил аппарати, операциялар зали, энергетика қурилмалари ва б. техник жиҳозлар бўлади. Телеграф вилоятлар марказлари ва республика марказида жойлашди. Ўзбекистонда «Ўзбектелеком» АКга қарашли Тошкент телеграфтелефон стяси, вилоятлар марказларидаги телеграфтелефон стялари орқали Телеграф ва телефон хизматлари кўрсатилади.