ТЕЛЕГРАФИЯ

ТЕЛЕГРАФИЯтелеграф алоқанн ташкил қилиш тамойилларини ўрганиш, телеграф сигналларини узатиш усулларини ишлаб чиқиш ва бу усулларни амалга ошириш учун мўлжалланган аппаратларни яратиш билан шуғулланувчи фан ва техника соҳаси. Телеграф каналлари буйи’ча хабарларни узатиш сифатини баҳолаш билан ҳам шуғулланади.

Асосий вазифаларига кура, Телеграфия илмий-техник фан сифатида қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: телеграф кодлари (узатишда ҳарфрақамли хабарларни электр сигналларига ва қабул қилишда аксинча айлантириш); охирги телеграф қурилмалари (телеграф аппаратлари, трансмиттерлар ва реферфораторлар, сигналларни узатиш ва қабул қилиш усуллари, электрон ва рақамли аппаратларни ишлаб чикиш); телеграф каналлари (линия алока воситаларидан самарали фойдаланиш, зарур параметрли каналлар қуриш); телеграф тармоқлари (абонентлар ва охирги пунктларни улаш усулларини танлаш, телеграф стяларини энг қулай жойлаштириш, абонентларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш).

Телеграфия бошқа алоқа турларидан фарқли равишда ҳарф, рақам ва тиниш белгиларидан иборат дискрет (узуқузуқ) хабарлар билан иш юритади. Узатиладиган хабарлар ҳам дискрет ҳисобланади. Умумий алоқа назарияси ва ахборотлар назарияси Телеграфиянинг назарий асосини ташкил қилади. Телеграфияда эҳтимоллар назарияси ва мантиқий алгебрадан ҳам фойдаланилади. Факсимил алоқа тамойилларини ўрганиш билан шуғулланадиган фототелеграфия Телеграфиянинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Next Article

ТЕЛЕКС