ТЕЛЕГРАММА (теле… ва грамма.) — телеграф орқали узатиладиган ҳужжатли хабар. Ички (мамлакат доирасида) ва халқаро (мамлакатлараро) Телеграммалар фаркланади. Ички Т., ўз навбатида, шаҳарлараро ва маҳаллий, шошилинч ва оддий хилларга бўлинади. Телеграмманинг бир йўла бир неча манзилга узатиладиган, хат. Телеграмма, факсимилТ. (фотоТ.) ва б. турлари бор (яна қ. Факсимил алока).