ТЕЛЕКС

ТЕЛЕКС [теле… ва инг. (exchange) — алмашинув] — абонентлар орасида икки томонлама бевосита телеграф хабарлар алмашиш учун мўлжалланган халқаро телеграф алоқа тармоғи. «Телекс» коммутация телеграф стялари бўлган мамлакатларнинг миллий телефаф тармоқларини бирлаштиради. Стялар кабель ва радиолиниялар, шунингдек космик алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда телеграф алоқа каналлари бўйича бир-бири билан хабарлар алмашинади. Абонентларни миллий, халкаро ва қитъалараро коммутация стялари автоматик тарзда (абонент ракамини териб) ёки буюртма бўйича (стя операторлари opкали) улайди. Ҳар қайси абонент томонда автоматик тарзда жавоб берувчи қурилмали стартстоп (улашузиш) телеграф аппарата ва чақирув асбоби бўлади. Жаҳондаги 150 дан кўп мамлакат (шу жумладан Узбекистан) миллий телеграф тармокларини бирлаштиради (2004).

Loading...