ТЕЛЕМАРКАЗ

ТЕЛЕМАРКАЗ, телевизион марказ — телевизион дастурларни тайёрлаш ва узатиш учун мўлжалланган иншоотлар ва техника воситалари мажмуи. Асосий таркибий бўлинмалари — аппаратстудия комплекси; кўчма телевизион стялар ва Кучма видеоёзув Аппаратхонадаги жиҳозлар. стялари. Аппаратстудия комплексига телестудия, техник аппаратхоналар (телестудия жойлашган телевизион камералардан келадиган видеосигналларни кучайтирувчи ва ўзгартирувчи жиҳозлар бўлади), режиссёрлик хоналари (видеоназорат қурилмалари бўлади), телекинопроекцион аппаратхоналар (телекиноузаткичлар бўлади) ва видеоёзув аппаратхоналари киради. Телемарказда ёритиш цехи, бошқа цех ва қўшимча хизматлар (пардозхоналар, кийим танлаш хоналари, мусиқа танлаш хизмати ва б.) бўлади. Телемарказдан узатиладиган теледастурлар телевизион стяга тушади, бу стя телеминорада жойлашган антеннаси орқали тасвир ва товуш сигналларини эфирга узатади. Теледастурларни рангбаранг қилиш, безаш ишларида дизайн, компьютер графикасидан кенг фойдаланилади. Телемарказда хусусий телевизион дастурлар тайёрлаш билан бирга халкаро алока воситалари орқали бошқа шаҳарларнинг теледастурларини ҳам қабул қилиб, ретрансляция қилиш мумкин. Ўзбекистонда Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда барча вилоятларнинг марказларида Телемарказ бор. Энг йирик Телемарказ — Ўзбекистон Республикаси Телемаркази Тошкент ш. да жойлашган. У 1956 й. да ташкил қилинган. Унинг асосий вазифаси Ўзбекистон телевидениеси каналлари томонидан тайёрланган кўрсатувларни техникавий жихатдан таъминлаб эфирга узатишдан иборат. Марказ бир кечакундузда 52 соат кўрсатувларни эфирга узатишни таъминлайди. Янги рақамли марказий аппаратхона ва умумий майдони 600м2 бўлган 5 камерали студия қайта жиҳозланиб ишга туширилди, 8, 6 ва 4 камерали рақамли кўчма телевизион стя мавжуд (2004).

Loading...