ТЕЛЕПАТИЯ (теле… ва юн. pathos — сезиш, ҳис қилиш) — фикр ва ҳистуйғуларни сезги органлари иштирокисиз масофага узатиш ҳодисаси. Баъзи манбаларда ахборот узатувчи билан уни қабул қилувчи ўртасидаги ўзаро фикрий мулоқотга Телепатия дейилади. Телепатия вақг ва фазо жиҳатдан инсондан узоклашган, бевосита идрок қилиш имкони бўлмаган ҳодисаларни сезиш (ҳис қилиш) қобилияти тўғрисидаги таълимотдир. Инсондаги Телепатия қобилиятининг илмий ечими ҳали топилмаган. У ҳакда турли қарашлар, талқинлар мавжуд. Фикрни сезги органлари ёрдамисиз, маълум физикавий муҳитсиз ҳам масофага узатиш мумкин деган ёндашув бор. Баъзи психологлар одамларда бундай хусусият бўлишини тасдикласалар, бошқалари унга шубҳа билан қарайдилар, ҳатто инкор киладилар. Ондасонда учраб турадиган Телепатия ҳодисаси умумпсихологик қонуниятга эга эмас. Шу боис, ҳоз. замон илмий психологиясида телепатик қобилиятнинг инсонларда мавжудлиги борасида экспериментал маълумотлар тўпланмаган. Келажакда Телепатия бўйича чуқур и. т. лар ўтказилмаса, у парапсихология воқелиги сифатида қолиб кетаверади.
Эргаш Ғозиев.