ТЕЛЕСКОП

ТЕЛЕСКОП (теле… ва…юн. skopeo — қарайман) — осмон ёритқичларини визуал, фотографик, фотоэлектрик ва спектрал усулларда кузатиш учун мўлжалланган астрономик оптик асбоб. Т. Ой, сайёралар ва юлдузларнинг тасвирини катталаштириб кўрсатади. Иши осмон ёритқичлари тарқатадиган электромагнит нурланишларни тутишга асосланади. Телескоплар гамма Т., рентген, ультрабинафша, оптик, инфрақизил ва радиотелескоп каби турларга бўлинади. Оптик тизимига кўра, рефрактор, рефлектор, кўзгулинзали тизим ва б. деб аталади (линзалардан йиғилган объективли Телескоп рефрактор, ботиқ кўзгулардан йигилган объективли Телескоп рефлектор дейилади). Телескоп объективи туширадиган тасвирнинг масштаби объективнинг фокус масофасига, яъни ёруғлик йиғувчи объектив билан ёритқич тасвири ҳосил бўладиган нукта орасидаги масофага мутаносиб бўлади. Ўзбекистон ФА Астрономия интида Ўрта Осиёда ягона, кўзгусининг диаметри 1,5 м бўлган Телескоп ва кўп уяли ёруғлик матрицасига эга бўлган Қуёш Т. и бор (2004).

Loading...