ТЕЛЕТАЙП

ТЕЛЕТАЙП (теле… ва инг. type — машинкада ёзиш) — ахборотларни қабул қилиш ва узатиш учун мўлжалланган ҳарф босиш аппарати. Ёзув машинаси ёки компьютердагига ўхшаш клавишлари бор. Хабарларни алоқа каналлари (Т. тармоғи) бўйича узатиш учун, шунингдек, маълумотларга ишлов бериш автоматик тизимлари (ЭҲМ, компьютерлар) да ахборотни киритиш-чиқариш масиқурилмаси сифатида қўлланади. Қабул қилишда ахборотлар телеграф аппаратидаги рулон қоғозга автоматик тарзда қайд килинади.

Loading...