ТЕЛЕВИДЕНИЕ

ТЕЛЕВИДЕНИЕ (теле… — ва рус. видение — кўриш) — фан, техника ва маданиятнинг кўринадиган ахборотлар (ҳаракатланувчи тасвирлар)ни радиоэлектрон воситалар ёрдамида муайян масофага узатиш билан боғлиқ соҳаси; ахборотларни тарқатиш воситаларидан бири. Инсоният ўзи яшаб турган жойдан узокдаги нарсалар ва воқеаларни кўриш истаги билан ҳамиша банд бўлиб келган. Бу истак кўп ҳалқларнинг афсона ва эртакларида ўз аксини топган. Мас., Алишер Навоий «Фарҳод ва Ширин» достонида бу истакни бадиий шаклда акс эттирган (хитойлик Фарҳод арман қизи Шириннинг жамолини кўзгуда кўриб ошиқ бўлиб қолади). Халқларнинг бу истаги, асосан, электроника «сеҳрли кўзгу» («ойнаи жаҳон») га айланган 20а. да рўёбга чиқди. Телевидение тасвир элементларини кетма-кет узатиш (19-а. охирида португал олими А. ди Пайва ва ундан мустақил равишда рус олими П. И. Бахметов томонидан илгари сурилган) тамойилига асосланган. 20-а. 30й. ларига қадар тасвирларни анализ ва синтез қилишда оптикмеханик қурилмалардан фойдаланилган (уларни ишлаб чикишни немис муҳандиси П. Г. Нипков 1884 й. бошлаб берган). 30й. лар ўрталаридан бошлаб дастлабки электрон Т. тизими пайдо бўлди. Инсон кўзи узатилган телевизион тасвирларни кабул қилувчи охирги бўғим ҳисоблангани учун телевизион тизимлар кўзнинг кўриш жараёнларини ҳисобга олиб қурилган, яъни Телевидение кўз хусусиятларига асосланган. Бунда колбачалар ва таёқчалар ўрнида фотоэлементлар ишлатилган. Агар объектив орқали бирор объектнинг тасвири фотоэлементлардан ташкил топган панелга туширилса, тасвирнинг алоҳида элементларидан келаётган ёруғлик интенсивлигига монанд электр сигналлари олинади.

Телевидение тараққиётида ички фотоэффектни очган (1873) У. Смит (АҚШ) нинг, ташки фотоэффектнинг асосий қонуниятларини белгилаб берган (1888) A. Г. Столетовниж, радиоалокани ихтиро қилган (1895) А. С. Яоиовнинг, «катод телескоп» тизимини ишлаб чиққан (1907) ва шу тизим бўйича лаб. шароитида биринчи марта электрон телевизион узатишни амалга оширган (1911) Б. Л. Розингнинг хизматлари катта. 1928 й. да ўзбекистонлик ихтирочилар Б. П. Грабовский ва И. Ф. Белянскийлар электроннур ёрдамида харакатдаги тасвирни бир жойдан иккинчи жойга узатадиган ва қабул қиладиган «радиотелефот»ни яратдилар. Телевидение электрон тизимлари амалда 1920—40 й. ларда ишлаб чиқарилган асбоблардан фойдаланишга асосланган. Бунга B. К. Зворикин ва Ф. Фарнсуорт (АҚШ), К. Свинтов (Буюк Британия), А. А. Чернишев, С. И. Катаев, А. П. Константинов, Б. Л. Розинг, П. В. Тимофеев, П. В. Шмаков (СССР) ва б. олимлар катта ҳисса қўшишган.

Телевизион тасвирлар 3 жараёнда узатилади: 1-узатувчи объект чиқарган ёки қайтарган ёруғликни электр сигналларига айлантириш; 2электр сигналларини алоқа каналлари бўйича узатиш ва қабул қилиш; 3электр сигналларини объектнинг оптик тасвирини ҳосил килувчи ёруғлик импульсларига айлантириш. Узатишда тасвир элементларини электр сигналларига, қабул қилишда узатилган сигналларни тасвир элементларига кетма-кет айлантириш жараёнига тасвирларни тиклаш дейилади. Тасвирларни анализ ва синтез қилиш жараёнлари синхрон ҳамда синфаз бўлиши керак. Телевизион кўрсатув тизимида чизиқлисатр ёйилма қабул қилинган; бунда ҳосил қилинадиган тасвир кадри горизонталсатр структурага эга бўлади. Тиклашнинг синфазлигини саклаш учун ҳар қайси сатр ва кадр охирида синхронловчи импульс узатилади. Шу билан телевизион стя ўз таъсир зонасидаги барча телевизорлардаги тикланишларни бошқаради. Телевидениеда оптик тасвирларни ҳосил қилиш ва тиклаш жараёнлари техник жиҳатдан асосан вакуумли электроннурли трубка ёрдамида амалга оширилади.

Узатувчи трубкалар ичида ички фотоэффектли видикон ва ташки фотоэффектли суперортикон, қабул қилувчи трубкалардан эса турли кинескоплар кенг тарқалган. Оққора Телевидениеда ёруғлик сигнали (видеосигнал) узатувчи трубкадан чиқишда кучайтирилади ва электр сигналигаайлантирилади. Бунда радиоканал ёки кабель канали алока канали бўлиб хизмат қилади. Қабул қилувчи қурилмада қабул қилинган сигналлар бир нурли кинескопда ёруғлик нурларига айлантирилади; бунда кинескоп экрани оқ нур нурлатадиган люминофор билан қопланган.

Рангли телевидением табиатдаги барча рангларни маълум нисбатда олинган 3 та асосий ранг — қизил, яшил ва кўк ранглардан оптик жиҳатдан тиклаш мумкин бўлгани учун телевизион узатиш камераси ёритилганлик сигналини ва асосий ранглар сигналларини яратиши учун бир эмас, балки 3 та трубкадан иборат бўлади. Узатишда (телемарказда) ана шу барча сигналлар кодланади, қабул қилишда (телевизион приёмникда) декодланади. 80й. лар ўрталаридан бошлаб рақамли Телевидение тизими устида ишлар олиб борилди ва амалда жорий қилинди. Бу тизимда электр импульсларнинг код (рақам) ли комбинациялари кетма-кетлигидан фойдаланилади. Кабелли Телевидение тизимидан ҳам фойдаланилмоқда. Унда атмосфера ва б. халақитлар бўлмайди. Кабеллар (ёруғлик ўтказгичлар) асосан ер остидан ўтказилади.

Телевидение тизимлар қуйидаги асосий белгилари бўйича таснифланади: сифат белгиси бўйича — оққора (монохромли), рангли, стереомонохромли ва стереорангли; сигналларни қандай шаклга келтириши (видеоинформация) бўйича — аналог ва дискретли (рақамли); алоқа канали спектрининг частотаси бўйича — кенг полосали ва тор полосали.

Телевидение инсон турмушида муҳим ўринни эгаллади; телевизион эшиттириш сифатида кенг тарқалди. Телевизион аппаратуралар фан, тиббиёт, халқ хўжалигининг турли тармокларида турли масалаларни ҳал қилишда кенг ишлатилади. Тасвирни узоқ масофага олиб кўрсатиш тажрибалари 20-а. 30й. ларида бошланди. СССР да 1931 и. 1 окт. дан қўзғалмас тасвирларнинг кам қаторли телевизион кўрсатувлари мунтазам олиб борилди. Ҳаракатланувчи тасвирларнинг биринчи кўрсатувлари 1932 й. амалга оширилди, 1934 й. овозли Телевидение пайдо бўлди. 30й. ларнинг охирида кам қаторли механик Телевидениедан электрон Телевидениега ўтилиши Телевидение тараққиётида янги босқич бўлди. 1962 й. да СССР да космик Телевидение яратилди. Яқин космосга телевизион хизматни талаб этадиган ер сунъий йўлдошлари ва орбитал стялар учирилди. Т. Ойнинг Ердан кўринмайдиган томонини ўрганишга имкон яратди, Ой, Меркурий, Венера, Марс ва Юпитер сайёраларининг фототелевизион суратлари олинди ва б.

Электрон Телевидение кўрсатувлари тажриба тарикасида 1938 й. Москва ва Ленинградда намойиш қилинди. 1939 й. дан эса мунтазам кўрсатувлар бошланди. Мунтазам телекўрсатувлар Буюк Британия ва Германияда 1936 й., АҚШ да 1941 й., Европа мамлакатларида 20-а. 50йилларида, ривожланаётган мамлакатларида 60й. ларда бошланди. Ҳоз. дунёда Телевидение кжсак даражада ривож топди ва инсоният ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Барча ривожланган мамлакатлар ўз Телевидение сига эга, АҚШ ва 3 та умуммиллий телетармоқ — «ЭйБиСи», «СиБиЭс» ва «ЭнБиСи» фаолият кўрсатмоқда. Англияда «БиБиСи», Францияда ТФ, Россияда 1канал, РТР, НТВ, ТНТ ва б. телестудиялар мавжуд.

Тошкент телемарказининг тажриба синов кўрсатувлари 1956 й. 5 ноябрдан бошланди. 1957 й. да Ўзбекистон Радиоэшиттириш ва Телевидение қўмитаси ташкил этидди, қўмита 1992 й. 7 январда Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компаниясига, Ўзбекистон Президентининг 1996 й. 7 майдаги фармони билан эса Ўзбекистон Телерадиокомпанияси («Ўзтелерадио») га айлантирилди. «Ўзтелерадио» оммавий ахборот воситаларининг муассасаси, таҳририяти, тарқатувчиси ва ношири ҳуқукларига эга бўлди. «Узтелерадио»нинг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ҳудудий (минтақавий) бўлимлари мавжуд. Ўз ТВ да 4 та канал бор. Уларда ҳар куни 52 соат («Узбекистан» — 18 соат, «Ёшлар» — 16 соат, «Тошкент» — 7 соат, «Спорт» — 11 соат) кўрсатув эфирга узатилади. Вилоятлар телекўрсатувлари бир кечакундузда 15,5 соатни ташкил этади (2004).

«Ўзтелерадио» жаҳондаги кўпгина йирик телекомпаниялар билан, жумладан, Американинг CNN, Германиянинг DW, Япониянинг NHK, TBS, FUJI, Кореянинг КВ5, Туркиянинг TRT, Россиянинг етакчи телекомпаниялари билан кенг тармокли алоқаларга эга. Ўзбекистон ТВ нинг «Ахборот» дастури SCOLA (АҚШ) консорциуми ҳамкорлигида интернет орқали узатиб борилади.

Телевидение пайдо бўлиши билан оммавий ахборот воситалари тизимида сифат ўзгариши юз берди — инсоният ижтимоий ҳаёт воқеаларини бевосита кўриш имкониятига эга бўлди, ижтимоий онг билан ижтимоий борлиқ ўртасида энг киска ва қулай йўл барпо этилди, и неон онгига ва ҳистуйғусига таъсир этишнинг ишончли воситаси вужудга келди. Телевидение гарчи сўзни босма равишда кўпайтирмасдан ижтимоий ҳаётни овоз ва тасвир воситасида акс эттирсада, у матбуотнинг, оммавий ахборот воситаларининг бир тури ҳисобланади ва унинг крнункридалари асосида иш кўради. Телевидение матбуотнинг ижтимоий информация йигиш ва тарқатиш вазифасининг 3 қирраси бўлмиш тасвир, таҳлил ва таъсир функцияларини тўла бажаради, яъни у ҳаётдаги воқеа ва ҳодисаларни тасвирлайди, уларни тахлил қилади, ҳаётга ўз таъсирини кўрсатади. Матбуотнинг умуминсонийлик, халқчиллик, миллийлик, ҳаққонийлик ва б. тамойиллари ҳам Телевидение фаолияти учун бош қонун ҳисобланади. Матбуотнинг ижодий анъаналарига амал қилиш ва янги омиллар яратиш, жамоатчилик фикрини ифодалаш ва б. қонуниятлари ҳам Телевидение учун бевосита тааллуклидир. Матбуот материалларининг ўзагини ташкил этувчи публицистика ҳам Телевидение фаолиятида кенг қўлланади ва унинг ўзига хос хусусиятлари билан бирлашган ҳолда телепублицистикани ташкил этади. Телевидениеда публицистиканинг ҳар 3 — информацион, тахдилий ва бадиий кўринишлари кенг хизмат килади.

Телевидение фаолияти тележурналистика крнуниятлари асосида олиб борилади. Тележурналистика — журналистика қонунқоидаларининг Телевидение имкониятлари билан бирлашмасидан иборат. Тележурналистика жанрлари ҳам матбуот жанрлари билан Телевидение хусусиятининг қўшилишидан келиб чикади. Матбуотнинг информацион, таҳлилий ва бадиийпублицистик жанрлари Телевидение хусусиятлари билан муштарак ҳолда телехабар, телерепортаж, телелавҳа, телесуҳбат, телеҳисобот, телешарҳ, телеочерк, телефельетон ва б. хилларга айланади. Маълум мавзуга бағишланган телекўрсатувлар йиғиндиси тележурнал деб аталади. Шу билан биргаликда Телевидение оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос, алоҳида бир туридир. У ўз функциясини бажаришда публицистика билан бир қаторда оғзаки нутқ санъати, адабиёт, театр санъати, кино, мусика санъати кабилардан ҳам кенг фойдаланади. Шунинг учун ҳам Телевидение бошқа оммавий ахборот воситалари орасида юқори ўринда туради. Телекўрсатувларда санъатнинг бу хилдаги турларидан кенг фойдаланиш натижасида адабиёт ва санъат турлари билан муштарак бўлган теленовелла, телеминиатюра, телефильм, телеспектакль, телекомпозиция ва б. жанрлар ҳам қўлланилади.

Ўзбекистон телевидениеси теледастурларининг рангбаранглиги республиканинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ишлаб чиқариш, маданиймаънавий ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиш ва қизиқарли акс эттириш имкон иятини беради.

Эргаш Комилов, Низомиддин Махмудов, Мухтор Худойқулов.

Loading...