ТЕЛЕВИЗИОН АНТЕННА

ТЕЛЕВИЗИОН АНТЕННА — телевизион тасвир сигналлари ва товушни қабул қилиш ёки узатиш учун % мўлжалланган қурилма. Узатувчи ва қабул қилувчи; метрли ва дециметрли диапазонда ишлайдиган турлари бор. Узатувчи Телевизион антенна, одатда, горизон с тал симметрик вибраторлар тизимидан иборат. Вибраторларнинг жойлашиши йўналганлик диаграммаси (ЙД)нинг шакли (қ. Антенна) ва кучайтириш коэффициенти (КК) билан аникланади. Узатувчи Телевизион антенна йўналганлик диаграммаси горизонтал текисликда доиравий, вертикал текисликда эса япроқ шаклида бўлади. Агар антенна таянчининг кўндаланг кесими ва кучайтириш коэффициенти кичик бўлса, метрли диапазонда турникет типидаги (кўп каватли) Телевизион антенна қўлланилади. Метрли диапазонда узатувчи Телевизион антеннанинг кучайтириш I коэффициенти 12—15, дециметрлида бир неча ўн бирликка тенг бўлади.

Қабул қилувчи Телевизион антеннанинг индивидуал (ташқи ёки хонага ўрнатиладиган) ва умумий фойдаланиладиган хиллари бор. Улар бир ёки куп каналли, кенг полосали бўлади. Умум фойдаланиладиган антенналар бир йўналишли бўлиб, метрли ва дециметрли диапазонда ишлайди. Метрли диапазондаги сигналларни бемалол қабул қилиш мумкин бўлган жойларда бир каналли ташқи индивидуал антенналар, қийин қабул қилинадиган (телемарказдан узок.) жойларда дециметрли антенналар қўлланилади. Хонага ўрнатиладиган антенналардан телемарказга якин жойлардагина фойдаланилади. Буларга метрли диапазонда ишлайдиган телескопик (қисқарибузаядиган) ва лентасимон антенналар киради. Телевизион кўрсатувларни ер сунъий йулдоши орқали узатишда параболик кўзгули антенна тизими ишлатилади.