ТЕЛЕВИЗОР

ТЕЛЕВИЗОР (теле… ва лот. viso — қарайман) — телестудиядан узатиладиган телеэшиттиришларнинг электр сигналлари (телесигналлар) ни кабул қилиш, кучайтириш ҳамда тасвир ва товушга айлантириш учун мўлжалланган радиоэлектрон қурилма. Рангли ва оққора, стационар ва Кучма хиллари бор. Телевизион марказдан таркатилган электр сигналларини тўлқинларни қабул қилувчи антенна тутиб, кабель оркали Телевизорга узатади. Бунда тебранишлар кучаяди, тасвир ва товуш сигналларига ажралади, сўнгра кинескоп ва радиокарнайга ўтади. Генераторлар (сатр ёйиш ва кадр ёйиш генераторлари) воситасида кинескоп экранида телевизион растр ҳосил қилинади. Оққора Телевизорда тасвир сигналлари қора ва ёруғ элементлар кўринишида намоён бўлади. Қабул қилинадиган дастурлар сонига қараб, Телевизорлар бир, уч, беш, ўн икки, ўттиз бир ва б. каналли бўлади. Телевизорда қабул қилиш учун метрли тўлқинлар диапазонида ишлайдиган телевизион каналлардан фойдаланилади. Дециметрли диапазондаги дастурларни қабул қилиш учун Телевизор ларга алоҳида мослама — конвертор қўйилади. У дециметрли сигнални қабул қилиб, частотасини биринчи, иккинчи ёки бошқа телевизион канал частотасига мослаб беради. Телевизор ларнинг тузилиши стандартлаштирилган. Уларнинг соддалаштирилган схемаси каналнинг алмашлаб улаш блоки, тасвир ва овоз каналлари, синхронлаш каналлари, ёювчи блок ва электр қуввати билан таъминловчи блокдан иборат. Телестудиялар бир неча дастурни бир вақтда узатади. Улардан керагини кўриш учун Телевизорда созлаш блокидан фойдаланилади. Бу блок юқори частотали кучайтиргич билан туташтирилган бўлади. Тасвир ва товуш сигналлари бир-биридан фарқ қиладиган частоталарда узатилганлиги учун бу сигналлар кучайтирилганидан сўнг юқори частотали тебранишлар ажралади ва бошқабошқа мустақил каналлар бўйича кетади. Товуш сигналлари тебранишлари товуш блокига тушади. Тасвир блокида детектор юқори частотали тебранишлардан тасвир сигналларини ажратиб олади. Рангли Телевизор ларнинг тузилиши анча мураккаб, улар оққора Телевизор лардан ранглар канали блоки ва рангли кинескопи билан фарқ қилади. Рангли телевидение тизими 3 каналли бўлади. Монохром ташкил этувчилар — кизил (Қ), кўк (К) ва зангори (3) ранглар ранг қоргичида аралашади, сўнгра узатгич модуляторига ўтади. Тебранишлар қабул қилгичда қайтадан 3 частота (Қ, К ва

3) каналига бўлиниб, рангли кинескопга ўтади. Сифат кўрсаткичлари, экранининг ўлчами ва фойдаланишга қулайлиги бўйича Телевизор 4 синфга бўлинади: I — III синфдагиси — стационар Телевизорлар, IV синфдагиси — портатив (кўчма) Т. лар. Одатда, Телевизор босма монтаждан кенг фойдаланилган алоҳида конструктив блоклардан тузилади. Тларда, асосан, ярим ўтказгичли асбоблар, интеграл платалар, транзисторлар қўлланилади. Экрани текис ва электролюминофорда ишлайдиган, жуда катта ва митти экранли Телевизорлар яратилган.

Loading...