ТЕЛЛУР

ТЕЛЛУР (Tellurium), Те — Менделеев даврий системасининг VI гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 52; ат. м. 127,60. Т. 8 та баркарор (масса сонлари 120, 122, 123, 124, 125, 126, 128, 130 бўлган) изотопдан иборат. Булардан |28Те (31,79%) ва 130Те (34,48%) кенг таркалган. Унинг бир неча сунъий радиоактив изотопи олинган. Улардан |27Те ва |29Те нишонли атомлар ҳолида ишлатилади.

Теллурни дастлаб 1782 й. да венгриялик кон муҳандиси Ф. Мюллер фон Рейхштейн олтинли рудани текшириш натижасида кашф этган. Немис олими М. Клапрот 1798 й. да Мюллер кашфиётининг тўғрилигини тасдиқлади ва янги элементга Ерни шарафлаб «Теллур» (лот. tellus — Ер) номини берди. Теллур тарқоқ элемент. Ер пўстининг масса жиҳатидан ~110~7% ини ташкил этади. Теллур табиатда оғир металларнинг сульфидли рудалари таркибида ва мустақил минераллари — калаверит АиТе2, креннерит (Аи, Ag) Te2, гее сит Ag2Te, тетрадимит Bi2Te2S, теллур висмутит Bi2Te3 ва б. ҳолида учрайди.

Теллур оқишкулранг, металлдай ялтироқ, мўрт кристалл модда; зичлиги 6,25 г/ см3, суюқланиш траси 450°, қайнаш траси 990°. Т. ярим ўтказгич хоссасига эга. Одатдаги шароитда Теллурга ҳаво хам, кислород ҳам таъсир этмайди; лекин Теллур кислородца қиздирилганда зангори тусда ёниб, ТеО2 га айланади. Теллур —2, Қ4 ва Қ6 валентли. Теллур билан галогенлар орасида одатдаги шароитда (йод билан сув иштирокида) бирикиш реакцияси боради. Теллур қиздирилганида металлар билан реакцияга киришиб, теллуридлар ҳосил бўлади. 100 — 160° да сув билан реакцияга киришиб, водород ва ТеО2 хреил қилади. Водород билан бевосита бирикмайди; унинг гидриди Н2Те рух теллуридга кислота таъсир этишидан ҳрсил бўлади. Концентрланган сульфат кислота Т. билан TeSO3 таркибли (90° да парчаланадиган) модда ҳосил қилади. Теллур ишқорларда секин, зар сувида яхши эрийди. ТеО2 — теллурит кислота ангидриди, ТеО3 эса теллурат кислота ангидридидир. Теллурнинг органик бирикмалари ҳам маълум. Теллур ва унинг бирикмалари (айниқса, Н2Те) ниҳоятда заҳарли. Теллур металл сульфидларни қайта ишлашда ва электролиз йўли билан олтин, кумуш, мис олишда «анод балчиқ» таркибида ёнаки маҳсулот сифатида хреил бўлади. Таркибида Теллур ва селен бўлган рудаларни қайта ишлаш йўли билан Теллур ва селеннинг эрувчан бирикмалари хреил қилинади. Эритма орқали сульфит ангидрид SO2 ўтказилса, селен ва Теллур чўкмага тушади. Ҳосил қилинган эркин Теллурдан қайта суюқлантириш, вакуумда ҳайдаш ёки зоналар бўйлаб суюкдантириш йўли билан соф Теллур олинади.

Теллур селенга нисбатан кам ишлатилади. Саноатда олинадиган Теллурнинг асосий қисми теллуридлар синтез қилиш ва ярим ўтказгичлар учун сарфланади. Теллур ли материаллардан микроэлектроника учун керакли ярим ўтказгич пардалар тайёрланади. Висмут ва сурма теллуридлар термоэлектр генераторлар учун зарурий материаллардир. Кадмий теллурид (CdTe) қуёш батареялари, лазерлари, радиоактив нурланиш ҳисоблагичлари тайёрлашда қўлланади. Теллурнинг ўзи резина ва шиша саноатида ишлатилади. Металлургияда механик хоссаларни яхшиловчи легирловчи қўшимча сифатида (асосан, қўрғошинга) қўлланади. Натрий ва калий теллуритлардан микробиологияда ва дифтерия диагностикасида бўёқ модда сифатида фойдаланилади. Теллур ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида доим бўлади, лекин унинг биологик роли тўлиқ ўрганилмаган. Одам бир кечакундузда овкат ва сув орқали 0,6 мг га яқин Теллур олади. Ўсимликлар учун ўртача, сут эмизувчилар учун жуда заҳарли. Теллур ишлаб чиқариш. да ундан заҳарланиш мумкин. Теллурдан заҳарланганда титроқ босади, бош оғрийди, дармонсизланади, томир уриши сусаяди, иштаҳа йўқолади, кўнгил айнийди, тил қораяди, нафас сиқилади, соч тўкилади. Касбий заҳарланишга қарши курашиш тадбирлари — меҳнат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш, терини ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш.

Loading...