ТЕМИР ҚАЛПОҚ

ТЕМИР ҚАЛПОҚруда (асосан, сульфид) конларининг юқори қисмида бирламчи минералларнинг оксидланиши ҳамда кимёвий нураши натижасида вужудга келган қолдиқ ғосила. Асосан, темирнннг оксид ва гидрооксидлари (гётит, гидрогётит, гидрогематит, турьит ва б.) дан таркиб топган бўлиб, оч ва тўқ қизил, охрали ва қўнғирқизил рангли бўлади. Темир қалпоқнинг ғосил бўлиши юзадаги сувларнинг оксидланиш фаолияти билан боғлиқ бўлиб, рудали конларнинг иккиламчи бойитилиши билан содир бўлади. Нураш жараёнида мис, кумуш, рух ва б. металларнинг сульфидлари тез эрийдиган сульфатларда оксидланиб, ишкррсизланади ва руда таналарининг янада чуқурроқ қисмига ўтади. Айни вақтда темирнинг олтингугуртли бирикмаси — пирит, халькопирит ва б. сульфидлар эриган тузлар кўринишида қисман чиқаради, кўп қисми эса, оксидланиш ва гидратацияга учраб, темир оксидининг гидратлари кўринишида ўз жойида қолади. Бу иккиламчи қўнғир темиртошлар темир сульфиди таркибли бошқа рудаларнинг, бирламчи пирит рудаларининг қайта ҳосил бўлиши ҳисобига вужудга келиб, Темир қалпоқ ер юзаси яқинида ҳосил бўлади. Темир қалпоқнинг тарқалиш чуқурлиги ер юзасидан пастроқда грунт сувлари юзаси билан чегараланади ғамда ўнлаб ва юзлаб м га етади. Темир қалпоқнинг бирламчи сульфид рудаларига нисбатан юқори қисми темирга, пасткилари эса олтинга бой. Темир қалпоқ сульфид рудалари конлари, асосан, мис конларини қидириб топишда даракчи белги ҳисобланади.