ТЕМИР

ТЕМИР (лот. Ferrum) , Fe — Менделеев даврий системасининг VIII гурухига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 26 ; ат. м. 55,847. Т. 4 та барқарор изотоп: 54Fe(5,84%), 56Fe(91,68%), 57Fe(2,17%) ва 58Fe(0,31%) дан иборат. Темир қадимдан ишлатиб келинган. Инсон дастлаб метиорит темирини билган. Темирнинг қад. халкдар тилида аталиши бунга далилдир: қад. мисрликлар тилида «бенипет» — «осмон темири» маъносини билдиради; қад. юнонча sideros, лотинча sidus — юлдуз, осмон жисми билан боғлайдилар. Мил. ав. 14-а. лардаги хеттлар ёзувида Темир ҳақида осмондан тушган металл деб эсланади. Роман тилларида Темирнинг румоча аталиш негизи сакланиб қолган (мас., франц. fer, итал. ferro).

Мил. ав. 2000й. ларда Осиёнинг гарбий қисмида Темирни рудалардан олиш усули топилган; шундан кейин Т. Миср, Юнонистонда ҳам ишлатиладиган бўлди; жез даврини темир даври эгаллай бошлади.

Темир табиатда энг кўп тарқалган элемент. Ер пўстида масса жиҳатидан 4,65% Т. бор. Т. нинг 300 дан ортиқ минераллари маълум бўлиб, улар Темир рудаларининг асосини ташкил этади. Темирнинг саноат учун аҳамиятли рудаларига магнетит (магнит темиртош) Ғе3О4 (таркибида 72,4% Fe бор), гематит (қизил темиртош) Ғе2О3(70% Fe), гётит (аҒеО(ОН) ёки Ғе2О3Н2О, лепидокрокит (уҒеООН) ва гидрогётит (лимонит) Ғе2О3хН2О (62% га яқин Ғе), сидерит FeCO3(48,2% Fe), илменит FeTiOj (36,8% Fe) ва б. киради. Табиий силикатлар таркибида ҳам Темир бор. Бундан ташқари, табиатда пирит FeS2 ҳам учрайди. Планеталараро фазодан Ерга тушадиган метеоритлар таркибида 8095% Fe ва 520% Ni бўлади.

Соф Темир оқ тусли ялтироқ металл. Зичлиги 7,874 г/см3, суюқланиш траси 1535°, қайнаш траси 2750°. 4 шакл ўзгаришга эга (а, р, у ва 5Т.). Булардан а Т. ҳажмий марказлашган куб шаклида кристалланади, зичлиги 7,87 г/см3, 769° га қадар барқарор, ферромагнит хоссага эга. Бу трада оТ. ўзининг ферромагнитлигини йўқотиб, парамагнит хосса намоён қилади ва РТ. га айланади, лекин бу вақтда унинг кристаллик тузилишида деярли ўзгариш бўлмайди. 917° да рТ. уТ. га (зичлиги 7,59 г/см3, 1000°да) айланади.

1394° да полиморф ўзгариш содир бўлиб, уТ. 8Т. га (зичлиги 7,41 г/см3) айланади; 5Т 1535° да суюқланади. Суюқ Темирнинг зичлиги 7,024 г/см3 (1538° да), 6,962 г/см3 (1600°), 6,76 г/см3 (1800°). Т. электр токини яхши ўтказади. Темир одатдаги трада пассив, лекин нам ҳавода тез занглайди. Қиздирилганида деярли барча металлмаслар билан реакцияга киришади. Темир суюлтирилган кислоталар билан реакцияга киришиб, кислородсиз шароитда 2 валентли Темир тузларини ҳосил қилади; концентрланган HNO3 ва H2SO4 да Темир пассивланади. Темир одатдаги шароитда ишқорларда эримайди. Темир ўз бирикмаларида Қ2, Қ3 валентли, лекин унинг —2, Қ4 ва Қ6 валентли маҳсулотлари ҳам маълум. Темир кўпгина комплекс бирикмалар ҳосил килади. Mac, калий гексацианоферрат (II) — К4 [Fe(CN)6] — сариқ рангли кристалл модда (сариқ қон тузи). Бу туз эритмадаги Ғе3Қ ионини очишда қўлланади. Калий гексацианоферрат (III) — K3[Fe(CN)6] — заҳарли қизғиш кристалл модда (қизил қон тузи) аналитик кимёда Fe2Қ ионини очишда ишлатилади. Темир техникада, асосан, чўян ва пўлат ҳолида олинади. Таркибидаги углерод миқдорига кўра, Темир юмшоқ Темир (<0,2%С), пўлат (0,21,7%С) ва чўян (1,75%С)га бўлинади. Техникада темир ва унинг рудалари қора металлар деб аталади. Техник соф Темир электромагнитлар ўзаклари ва электр машиналари якорлари, аккумуляторлар пластиналари учун материалдир. Темир кукуни пайвандлашда, шунингдек, мисни цементациялашда ишлатилади. Темирнинг сунъий радиоактив изотоплари 55/е(Т|Ғ2қ2,6 соат) ва 59/е (Т|Ғ2қ 45,6 сутка) — изотоп индикаторлар.

Темир замонавий техника учун энг зарур металлардан бири. Лекин соф Темир юмшоқ бўлгани учун оз ишлатилади. Темир бирикмалари саноат, қишлоқ хўжалиги. ва қурилиш ишларида кенг қўлланади.

Ҳайвон организмлари ва усимликларда урта ҳисобда 0,02% Т. булади. У қондаги гемоглобин таркибига киради, кислород алмашинуви ва оксидланиш жараёнларида иштирок этади. Ўзида кўпгина микдорда Темир тўплайдиган организмлар (концентраторлар) ҳам бор (мас., темир бактериялар 17 — 20% гача Темир тўплайди). Ҳайвон ва ўсимликлар организмидаги Темир оқсиллар билан боғланган булади. Ўсимликларда Темир етишмаса, усиши секинлашади ва хлорофилл ҳосил булиши камаяди, кўпайиб кетса ҳам зарар қилади, мас., шоли кам дон тугади. Одам ва ҳайвонлар Т. ни овкатдан олади (жигар, гўшт, тухум, дуккакли донлар, нон, ёрма, лавлагида Темир айниқса кўп бўлади). Одам организми учун бир кечакундузда 60 — 100 мг Темир керак. Таркибида Темир бўлган дорилар (қайтарилган Темир, Т. лактак, Темир глицерофосфат, Темир (II) сульфат, Бло таблеткаси, феррамид, гемостимулин ва б.) Т. етишмайдиган касалликларда ҳамда кувват дори сифатида ишлатилади.

Темир бирикмалари. Темирнинг бир нечта карбонили маълум. Пентакарбонил (ҒеСО)5 — сариқ рангли, учувчан, заҳарли суюқлик. Суюқланиш траси —20°, қайнаш траси 102,5°, зичлиги 1460 кг/м3; 60° да парчалана бошлайди. Органик эритувчиларда эрийди. 180—200° ва 16—20 МПа босим остида ҒеҚ5СО> (ҒеСО)5 реакцияси асосида олинади. Ғе2(СО)9 — олтинсимонсариқ кристаллар; парчаланиш траси 100°. Органик эритувчиларда оз эрийди. Ҳавода астасекин оксидланади. Осонгина диссоцияланади: Ғе2(СО)9 ^Ғе(СО)5 (ҚҒеСО)4; ҳосил бўлган (ҒеСО)4 тезда турли лигандларни (фосфинлар, тўйинмаган органик бирикмалар ва б.) бириктириб олиб комплекслар беради. (ҒеСО)5 ни фотолиз қилиш йўли билан олинади. Ғе3(СО)|2 — қорамтиряшил кристаллар; 140—150° да парчаланади. Органик эритувчиларда оз эрийди. Ғе2(СО), ни қиздириш йўли билан олинади. Темир карбониллари магнитлар, магнитофон ленталарига югуртириладиган ўта юпқа қатлам, турли деталлар, пигментлар, ферритлар, катализаторлар тайёрлаш учун қўлланадиган карбонил темир кукунлари ишлаб чиқариш. да, темирорганик бирикмалар синтезида ишлатилади.

Темирнинг кристаллогидрат кўринишидаги нитратлари олинган. Гексагидрат (FeNO,)26H2O — оч яшил кристаллар. Суюкланиш траси 60,5°. 100 г сувда 24° да 86,95 г (сувсиз туз ҳисобида) эрийди. Сувсиз (FeNO,)2 ва унинг гидратлари беқарор, хавода осонгина оксидланади. Нонагидрат Fe (NO3)39H2O — оч бинафша рангли гигроскопик кристаллар. Суюкланиш траси 50,1°; зичлиги 1810 кг/м3.100 г сувда 20° да 82,48 г (сувсиз туз ҳисобида) эрийди. Гексагидрат (FeNO3)36H2O — рангсиз, гигроскопик кристаллар; зичлиги 1680 кг/м3; сувда, этанолда, ацетонда эрийди. Темир нитрат гидратлари Темир қириндиларига 20—30% ли HNO3 эритмасини таъсир эттириб олинади. Сувни тозалашда коагулянт, газламаларни бўяшда хуруш сифатида, оксид каттализаторлар синтезида қўлланади.

Темир олтингугурт билан сульфидлар ҳосил қилади: Т. (П)сульфид FeS, Т. дисульфид FeS2 ва б. Табиий Темир сульфидлари (пирит ва марказит FeS2, пир ротин Fe7S8) Ер пўстида кенг тарқалган (қ. Олтингугурт) Темирнинг 2 та хлориди маълум: Т. (II) хлорид ҒеС12 ва Темир (Ш)хлорди ҒеС13 Темир (II) хлорид ҒеС12 рангсиз кристаллар; оксидланиши сабабли ҳавода сарғаяди. Суюқланиш траси 677°, қайнаш траси 1026°; зичлиги 3,162 г/см3. Сувда, этанолда, ацетонда эрийди. Темир қириндиларига 500° да газ ҳолатдаги хлорид кислота таъсир эттириб ёки ҒеС13ни водород билан кайтариб олинади. Органик синтезда катализатор, ҒеС13 олишда, антианемик препаратлар компоненти сифатида қўлланади.

Темир (Ш)хлорид ҒеС13 — тўқ кизил тусли кристаллар. Суюкланиш траси 309°, қайнаш траси 320°; зичлиги 2,898 г/см3. Сувда, спиртда, ацетонда эрийди. Табиатда молизит минерали кўринишида учрайди. 400—500° да Темирга қуруқ ҳолдаги хлор ёки 500° да Ғе2О3 га хлорид кислота таъсир эттириб ҳосил қилинади. Сувни тозалашда коагулянт, газламаларни бўяшда хуриш, катализатор сифатида, аналитик кимёда SCN~, Sn2Қ ионларини очишда, фенол ва енолларни аниклашда қўлланади.

Ад.: Гуляев А. П., Металловедение, 6 изд., М., 1986; Касўмова С. С, Биогенные элементў, Темир, 1990; А., Раҳимов Ҳ. Р., Муфтаҳов А. А., Анорганик кимё, Темир, 2003.

Рустам Маърупов.

Loading...